10.09.2024 13:44

Бомбаланаётган Ғазо: 340-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 340 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Хон Юнис ва Нусайрат қароргоҳига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 40 988 киши шаҳид бўлди. 

 ▪️Нацистлар Хон-Юниснинг Ал-Маваси ҳудудида қирғинлар содир этди. Одамлар жойлашган чодирларга 1 тонналик АҚШ бомбалари ташланди. 40 киши ҳалок бўлди, 60 киши яраланди.

 ▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: Ал-Муваси қирғини вақтида бедарак йўқолган бутун бошли оилалар бор, одамлар қумга кўмилган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Қазиш ишлари қўлда амалга оширилмоқда. 

 ▪️Ғазо ҳукумати: қирғин натижасида 9 метр чуқурликдаги учта катта кратер ҳосил бўлди. Портлаш марказида 20 га яқин чодир бор эди.

 ▪️БМТ: Исроил армияси мувофиқлаштиришга қарамай, Ғазо шимолига кетаётган карвонни қурол билан қўлга олди.

 ▪️БМТ бош котиби: Ғазодаги ўлим ва вайронагарчилик мен бутун фаолиятим давомида кўрган энг ёмонидир.

 ▪️Ахios: Исроил АҚШдан Гаага трибуналидан даъвони қайтариб олиши учун Жанубий Африкага босим ўтказишини сўради. 

 ▪️Миср билан чегарада содир бўлган отишма ва машина уриб кетиши натижасида ишғолчилар яраланган.

▪️Яман: Саада губернаторлик ҳаво ҳудудида жосуслик фаолиятини амалга ошираётган АҚШнинг 32 млн долларлик MQ-9 дрони уриб туширилди. Бу билан Яманда АҚШнинг 9-учувчисиз учоғи йўқ қилинди.

▪️Исроил 14-канали: Исроил Фаластин маъмурияти билан Ғарбий Соҳил шимолига 500 нафар фаластинлик хизматчидан иборат қуролли кучларни жойлаштиришга рози бўлди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.