10.09.2024 09:33

Трабзонда Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

9 сентябрь куни Туркиянинг Трабзон шаҳрида Ўзбекистон фаҳрий консулхонаси очилди, дея хабар қилди Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси.

Очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев иштирок этди.

“Янги фахрий консулхонамиз тегишли ҳудуддаги фуқароларимизнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш баробарида Тарбзон ва мамлакатимиз вилоятлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади”, дейилади Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабарида.

Фаҳрий консулхона Трабзон вилоят ҳокимлиги (валилик) биноси қаршисидаги тарихий бинода фаолиятини бошлади.

Мазкур фахрий консулхона Бурса, Адана, Анталиядан кейин ва навбатдаги тўртинчиси бўлди.

Фаҳрий консуллик – бу давлатлар ўртасидаги савдо, маданий ва дипломатик алоқаларни ривожлантириш мақсадида очиладиган ваколатхона.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.