09.09.2024 13:41

Бомбаланаётган Ғазо: 338-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 338 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. 3 та оммавий қотилликда 33 киши ҳалок бўлди, 145 киши жароҳатланди.

▪️Уруш бошланганидан буён қурбонлар сони 40 972 кишига етди. 94761 киши жароҳатланди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм ва Наблусга бостириб кирди. Шиддатли жанглар кетмоқда. Наблусда ишғол бульдозери портлатиб юборилди. 

▪️Фаластин қаршилик кучлари Асқалонга ракета учирди. 

▪️Босқинчилар Сурияга 15 дан ортиқ зарба берди. 5 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди.

▪️Уруш туфайли 630 минг фаластинлик бола иккинчи ўқув йили давомида таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. 

▪️ССВ: Ғазодаги 10 ёшгача бўлган болаларнинг 69 фоизи полиомиэлитга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олди.

▪️Уммон кўчалари уч нафар босқинчини йўқ қилган шаҳидни қўллаб-қувватлаган одамлар билан тўлди. 

▪️Босқинчилар иорданиялик икки юк машинаси ҳайдовчисини ушлаб туришда давом этмоқда.

▪️БМТ: Исроил нафақат Ғазогао ёрдам беришнинг олдини олмоқда, балки ер ва озиқ-овқат ресурсларини ҳам йўқ қилмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.