Россиянинг учувчисиз учоғи Беларус орқали Латвия ҳаво ҳудудига кириб, Резекне вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Латвия Мудофаа вазирлиги хабар берди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Латвия ҳаво ҳудудининг бузилиши тасодифий бўлган.

Ҳодиса юзасидан турли давлат идоралари, жумладан полиция тергов олиб бормоқда. Латвия қуролли кучлари НАТОга аъзо давлатларни воқеа ҳақида хабардор қилди.

Учувчичиз учоқнинг мамлакат ҳудудига кириб келиши Латвия қуролли кучлари томонидан қайд этилган, унинг ҳаракати кузатилган ва ҳалокат жойи аниқланган.

Латвия мудофаа кучлари қўмондони Леонид Калнинснинг ЛEТАга маълум қилишича, дрон шанба куни эрталаб эрта тонгда Латвия ҳаво ҳудудига кирган ва тез орада ҳарбийлар томонидан аниқланган.

"Биз хавф даражасини аниқлаш ва ҳар қандай активлар ёки тинч аҳоли хавф остида эканлигини тушуниш учун вазиятни баҳоладик ва кузатдик", - деди Калнинс.

Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудснинг айтишича, ҳодиса “Латвиянинг шарқий чегарасини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ҳаво мудофааси ва электрон уруш тизимларини яхшилаш зарурлигини тасдиқлайди”.

Латвия ташқи ишлар вазири Байба Бразенинг айтишича, ТИВ душанба куни Россия элчихонаси вакилини чақирган.

Мавзуга алоқадор