-
Қозоғистон Олий суди рўмол ўрагани учун дарсга киритилмаган ўқувчи қизни ҳимоя қилиб чиқди. Олий суд мактаб раҳбариятининг хатти-ҳаракатлари ўқувчининг таълим олиш ҳуқуқини бузганини тан олди. Қизнинг адвокати шунга ўхшаш ишлар аллақачон Павлодар, Қарағанда, Олмаота ва Туркистон вилоятларида ҳам кўриб чиқилгани, барча ҳолларда вилоят судлари ўқувчи қизларнинг ҳуқуқлари бузилганлигини тан олганини билдирди.
-
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқиб, қатор тавсиялар берди. Жумладан, хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 355 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг Теҳронда ўлдирилиши, Ливанда Ҳизбуллоҳнинг кўплаб юқори мартабали қўмондонларига суиқасдлар ортидан “қисқа муддатда шиддатли қасос олиш”га ваъда берган Эрон сўнгги вақтларда баёнотлари оҳангини юмшатди, ҳатто Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этган мамлакат президенти Масуд Пезешкиан америкалик журналистларга Эрон Исроилга куч ишлатмаслиги мумкинлигига ишора қилди.
-
Россия қўшинлари қарийб икки йиллик уринишлар ва катта йўқотишлардан сўнг Украинанинг Донецк вилоятидаги Угледар шаҳарчасини эгаллаш арафасида турибди. Ушбу стратегик муҳим шаҳарни ҳимоя қилиб келаётган украин горнизони чарчаган ва дастакка муҳтож.
-
Қирғизистон Жогорку Кенеши республиканинг биринчи раҳбари Асқар Акаевнинг собиқ президент мақомини қайта тиклашга қарши чиқди. Амалдаги президент Садир Жапаров парламент ишига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслигини билдирди.
-
Ироқ армияси Мосул вилоятида жойлашган ва Курдистон Ички партияси (PKK) террор ташкилотининг таянч нуқтасига айланган Синжар шаҳрида назоратни тўлиқ қўлга киритгани, Сурия чегарасигача бўлган ҳудудни бутунлай назорат остига олганини маълум қилди. Ҳудудда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилиши билан 11 мингга яқин аҳоли ўз уйларига қайтган.
-
Ливан ҳукумати Исроил ҳаво ҳужумларида душанба кунидан бери мамлакат бўйлаб камида 569 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлгани, 1800 дан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилди. Исроил ҳарбий самолётлари, шунингдек, Суриянинг Тартус шаҳрига ҳам зарбалар берди. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ушбу ҳужумларни қайтарди.
-
Жорий йилда юз берган учта воқеа бизга ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, 2010-йилнинг ўрталаригача бўлган муддатда дунёга келган Z авлод (зумерлар)нинг глобал ўзгаришлардаги ролини кўрсатмоқда. Албатта келгусида геосиёсий ўйин қоидаларини белгилашда минтақа аҳолисининг 32 фоизини ташкил қилувчи ёшлар муҳим ўрин тутади.
-
Оммавий ахборот воситалари ҲАМАС раҳбариятининг ишлаш тизимини нотўғри талқин қилиб, ҳаракатнинг собиқ ва айни пайтдаги раҳбарлари – “мўътадил” Исмоил Ҳания ва “экстремист” Яҳё Синвар ўртасида зиддият яратмоқда. Бундай фикрлар нафақат қаршилик ҳаракати раҳбарлари, балки бутун ҲАМАС фаолияти ҳақидаги юзаки тушунчани намоён этади. Аслида эса ҲАМАСда қарор қабул қилиш жараёни анча институционаллашган тизимга эга – Гарвард университетининг тарих ва Яқин Шарқ тадқиқотлари бўйича фалсафа доктори Ҳанна Алшайх мақоласидан.