25.09.2024 10:20

Ироқ армияси Синжар шаҳрини бутунлай назорат остига олди

Ироқ армияси Мосул вилоятидаги Курдистон Ички партияси (PKK) террор ташкилотининг таянч нуқтасига айланган Синжар шаҳрини тўлиқ назоратга олди, дея хабарбермоқда IHA агентлиги. Мосул Ғарбий Операциялар Қўмондони генерал-майор Али Фазил Имрон ўз баёнотида Ироқ кучлари Синжар шаҳридан Сурия чегарасига қадар чўзилган ҳудудларда назоратни қўлга киритганини билдирди.

Ироқ армияси, полицияси, чегара қўшинлари ва Ҳашд аш-Шаби кучлари Сурия чегарасидаги Мосул вилояти чегаралари ичида 265 километрлик ҳудудда тўлиқ назорат ўрнатганлигини тилга олган Имрон Синжарда хавфсизлик даражаси юқори эканини таъкидлади. Барқарорлик ўрнатилиши ортидан туман ва қишлоқларга 11 мингдан ортиқ оила қайтгани таъкидланди.

PKK 2015 йили АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари томонидан қўллаб-қувватланган операция ортидан Мосулдан тахминан 120 километр ғарбда жойлашган Синжар шаҳрини ИШИД жангарилари қўлидан олган эди. Ҳудуд нотинч бўлгани сабабли шаҳардан кўчиб кетишга мажбур бўлган минглаб оилалар ҳамон лагерларда яшаб келмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.