Ливан ҳукуматининг маълум қилишича, Исроил ҳаво ҳужумларида душанба кунидан бери мамлакат бўйлаб камида 569 киши, жумладан 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган, 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Исроил расмийлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ва Исроил шимолини доимий равишда ўққа тутаётган Ливандаги «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг инфратузилмаси ва жангариларини нишонга олаётганини айтмоқда.

Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) матбуот котиби Даниел Ҳагарининг айтишича, Исроил ҳаво кучлари сешанба куни Байрутга нишонга оид зарба берди, натижада нафақат Ҳизбуллоҳ ракета кучлари қўмондони Иброҳим Қубайси, балки камида яна икки қўмондон ҳам ҳалок бўлди. Ҳагарининг қўшимча қилишича, Кубаиси сўнгги кунларда Исроилга қилинган ҳужумлар, жумладан сешанба куни 300 та ракета отилгани учун жавобгардир.

Ўз навбатида, «Ҳизбуллоҳ» Ҳайфа яқинидаги Исроил ҳарбий-денгиз кучлари махсус кучлари қароргоҳи, Исроилнинг Атлит ҳарбий-денгиз базасига учувчисиз ҳаво ҳужуми уюштирганини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Ал-Жазира» телеканали.

Сешанба куни эрталаб Ҳизбуллоҳ Исроилга ўнлаб ракеталарни учирди. Уларнинг аксарияти уриб туширилган, бироқ баъзи бинолар вайрон бўлди, дея маълум қилди ЦАХАЛ.

Исроил ҳарбий самолётлари, шунингдек, Суриянинг Тартус шаҳрига ҳам зарбалар берди. Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Тартус провинцияси осмонида ҳаво ҳужумини қайтарди, деб хабар бермоқда Суриянинг «Ал-Ватан» газетаси.

“Тартусдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари натижасида кучли портлашлар эшитилди, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари ҳудуддаги нишонлардан бирига Исроилнинг зарбаларини қайтарди”, деб ёзади газета.

Мавзуга алоқадор