Хива шаҳрига “Ислом оламининг 2024 йилги сайёҳлик пойтахти” сертификатини топширилди. 2024 йил май ойида ушбу шаҳарда Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) туризм вазирларининг 12-сессияси, Taste of Uzbekistan Festival гастрономик фестивали, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини мусобақаси, «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ва бошқа тадбирлар ўтказилиши белгиланган.