Хива шаҳрига Ислом оламининг сайёҳлик пойтахти сертификати топширилди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ўзбекистоннинг қадимий Хива шаҳрига “Ислом оламининг 2024 йилги сайёҳлик пойтахти” сертификатини топширди. Сертификатни Хива ҳокими Тимур Давлетовга ИҲТ бош котиби ўринбосари Аҳмад Кавеса Сенгендо тақдим этди.
Қадимий
шаҳар ушбу номинацияни 2022 йил июнь ойида ИҲТга аъзо давлатлар туризм
вазирларининг Бокуда бўлиб ўтган ХИ сессиясида олган эди. Ўшанда туризм
пойтахти мақоми учун БААнинг Абу-Даби, Туркиянинг Шонлиурфа, Нигериянинг Лаос
ва Тожикистоннинг Душанбе шаҳарлари ҳам курашганди.
“Ислом
ҳамкорлик ташкилоти томонидан “Ислом оламининг сайёҳлик шаҳри” мақоми берилгани
Хива шаҳрининг халқаро туризм бозорида янада машҳур сайёҳлик масканига айланиш
имконини яратади”, – деди туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид
Абдусаломов.
Туризм
қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, Хива Марказий Осиёда тўлиқ сақланиб қолган
ягона ёдгорлик шаҳар ҳисобланади. Ушбу тарихий шаҳарга ўтган йили 500 мингдан
зиёд сайёҳ ташриф буюрди, туристларнинг 20 фоизга яқини ИҲТга аъзо
давлатлардан. Келгусида сайёҳлар сонини 1 млн нафарга етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон
президенти қарорига мувофиқ, Хиванинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш
мақсадида 2024 йилда шаҳарда Taste of Uzbekistan Festival гастрономик фестивали,
Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган «Strongmen» халқаро баҳодирлар ўйини
мусобақаси, «Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги» ва бошқа тадбирлар ўтказилиши
белгиланган.
Маълумот
учун: бугунги кунда ИҲТ 1,7 миллиард аҳолига эга 57 давлатни бирлаштирган
дунёдаги энг йирик халқаро ташкилотлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ушбу
ташкилотга 1996 йилда аъзо бўлган.