Миср фунти 60 фоизга қадрсизланди
Миср Марказий банки асосий ставкани бирданига 600 базис пунктига ёки 27,25 фоизгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар бермоқда Синьхуа.
Марказий
банк дезинфляция жараёнини тезлаштириш ва базавий инфляция даражасини пасайтиришни
таъминлаш мақсадида пул-кредит сиёсатини қатъийлаштириш жараёнини тезлаштирмоқчи.
Яқинда
йиллик инфляция кўрсаткичлари пасайганига қарамасдан, мамлакатда 2024 йилнинг
тўртинчи чорагида марказий банк инфляция даражаси 7 фоиз (±2 фоиз пункти)
кўрсаткичидан ўртача анча юқори бўлиши кутилмоқда.
Black Sea
Strategy Institute институти ҳисоб-китобларига кўра, фоиз ставкасининг
кўтарилиши ва ХЖВ томонидан 8 млрд доллар миқдорида фавқулодда кредит
ажратилиши каби Миср фунти қулашининг олдини олишга қаратилган шошилинч чоралар
Туркиядаги сингари иқтисодиётга берилган барча кредитларни ўлдиради (яъни,
иқтисодиётдаги ҳеч бир соҳанинг фойдаси ушбу ставкалардан ошмайди) ва 8 млрд
доллар эса давлат амалдорлари иштаҳасини қондиришда денгиздан томчи бўлиб
қолади.
Мисрдаги бу каби муаммолар дунё ва минтақа учун нимаси билан хавфли?
1. Миср араб дунёсидаги энг йирик давлатдир (100 миллиондан
ортиқ аҳоли, дунёдаги
барча арабларнинг қарийб
учдан бир қисми) ва у ердаги глобал муаммолар барча арабларни қамраб
олади.
2. Миср минтақавий хавфсизлик кафилларидан биридир. Мисрнинг
Яқин Шарқдаги барча ҳарбий ва сиёсий жараёнлар ҳақидаги фикри АҚШ, Исроил,
Эрон, Хитой ва Россия томонидан инобатга олинади ва кўплаб авантюралар айнан Мисрнинг қаршилиги
туфайли у ёки бу иштирокчи томонидан амалга оширилмади.
3. Миср Шимолий Африкада ҳам улкан таъсирга эга бўлиб,
Судан, Эфиопия, Ливия, Чад, Сомали ва қитъанинг бошқа мамлакатларидаги
воқеаларга бевосита аралашади.
4. Айни пайтда Миср диктатураси “Араб баҳори”дан ҳеч қандай
сабоқ олмаган ва кун тартибидаги бирорта ҳам долзарб масалаларни ҳал этмаган –
барча сиёсий жараёнлар шунчаки қонга ботган. Миср учун араб баҳори аввал Мурсий президентлигига (“Ихвон ал-Муслимийн”дан), кейин эса Муборак
ўрнига келган Сисий диктатурасига айланиб кетди.
5. Бундан ташқари, Мисрнинг иқтисодий аҳволи аввалроқ Сурия
ва Фаластиндан келган миллионлаб қочқинлар, шунингдек, Сувайш канали орқали юк
ташишдан тушган даромаднинг кескин камайиши (ҳусийлар туфайли) туфайли жиддий зарар
кўрган эди.
Африка ва Осиёнинг минтақавий хавфсизлиги учун Миср америкапараст ва саудияпараст бўлса-да, лекин барибир
қўллаб-қувватловчи устундир. Ва энди бу «устун», маълум бўлишича, иқтисодий
жиҳатдан чириган ва ёрилиб кетган.
Дастлабки хулосалар ва прогнозлар:
1. Фунтнинг қадрсизланиши бюджетни камомадсиз қисқартириш
имконини беради, лекин айни пайтда мисрликларни ҳам худди шундай 60 фоизга талайди. Бу
жамиятдаги кескинликни кескин оширади.
2. Бундай шароитда маҳаллий “Миср баҳори” юзага келиши
мумкин. Натижада Мисрни
барча минтақавий сиёсий жараёнлардан муқаррар равишда четлаштиради. Бу билан
АҚШ ва Саудия Арабистони позицияларини заифлаштиради ҳамда бир томондан Исроил,
бошқа томондан эътибордан четда қолганлар блоки (Хитой-Россия-Эрон)нинг қўлини
бўшатади, бу эса минтақадаги барча можароларнинг кучайишига қўшимча сабаб
бўлади.