Google технология гиганти Саудия Арабистонида сунъий интеллектга йўналтирилган янги маълумотлар марказини очади.

Саудия Арабистони Суверен жамғармаси ва Google томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, янги сунъий интеллект маркази араб тилидаги сунъий интеллект  моделлари ва Саудия Арабистонига хос сунъий интеллект иловалари бўйича тадқиқотларни қўллаб-қувватлайди.

Баёнотда ушбу тадқиқотлар тафсилотлари ёки мақсадлари аниқланмаган. Бироқ ишланмалардан Саудия Арабистони иқтисодиёти учун нефть ва табиий газ ишлаб чиқариш каби муҳим соҳаларда фойдаланиш мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Aramco давлат нефть компанияси ўз фаолиятида аллақачон сунъий интеллектдан фойдаланмоқда. Маълум қилинишича, сунъий интеллект иловаларидан фойдаланиш Aramco нефть конларидан бирида ишлаб чиқариш ҳажмини 15 фоизга оширишга ёрдам берган.

Сўнгги йилларда Саудия Арабистони ўз иқтисодиётини нефть ва табиий газдан диверсификация қилишга интилмоқда. Ушбу ташаббусларда технологияга инвестициялар муҳим ўрин тутади.

 

Мавзуга алоқадор