07.03.2024 04:07

Австрияда Рамазон муносабати билан кўчаларни безатиш таклифи сиёсий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди

Австриянинг “Социал Австрия келажаги” (SÖZ) партияси томонидан илгари сурилган Рамазон ойи муносабати билан кўчаларни безатиш таклифи сиёсий қарама-қаршиликни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Austria Today нашри ёзмоқда.

SÖZ партия аъзолари бутун шаҳарни эмас, фақат битта туманни - Фаворитенни безашни таклиф қилган эди. Бироқ бу ғоя бошқа партиялар – ÖVP ва FPÖ`га ёқмади ва бунга кескин қаршилик кўрсатди.

Қайд этилишича, Венада 200 мингга яқин мусулмон истиқомат қилади. Ислом 560 минг киши эътиқод қиладиган католик динидан кейинги иккинчи йирик дин ҳисобланади.

SÖZ партияси аслида пойтахтнинг битта тумани - Фаворитен кўчаларини мусулмонларни хурсанд қилиш мақсадида безатишга чақирган эди.

“Бу нафақат шаҳарнинг ранг-баранглигини нишонлаш, балки бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш ҳамдир. Этник ёки диний келиб чиқишидан қатъи назар, ҳар бир инсон Венада ўзини яхши ҳис қила олиши муҳим”, - дейди партия раҳбари Хакан Гёрду.

SÖZ партияси Рамазон безаклари фуқароларнинг турли дин ва маданиятлар ҳақида хабардорлигини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Бироқ бошқа сиёсий кучлар бу фикрга қарши.

Веналиклар Фаворитен туманида ўзларини тобора камроқ ўз уйидагидек ҳис қилишларига дуч келяпмиз, - деди ÖVP партияси раҳбари Карл Маҳрер.

“Безатиш рамзий сиёсатдир. Параллель жамиятлар ва сиёсий ислом билан катта муаммо бўлган ҳудудда Рамазон ойи шарафига безатиш эса фидойилик рамзи ва шунинг учун мутлақо нотўғри ишорадан бошқа нарса эмас”, - дея уни қўллаб-қувватлади Вена Халқ партияси туман раиси Нико Марчетти. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.