07.03.2024 09:53

Ғазода уруш бошланганига 5 ой бўлди. Куннинг энг муҳим хабарлари дайжести

Исроил Ғазога ҳужум қилганига роппа-роса беш ой бўлди. Урушнинг энг сўнгги кунининг муҳим хабарлари дайжести.

▪️ Ўтган тунда ишғолчилар Ғазо секторининг Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат лагери ва Рафаҳга ҳужум қилди.

▪️ 25 соат ичида 86 киши ҳалок бўлди, 113 киши яраланди.

▪️ 5 ой ичида Ғазо секторида 30 717 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 72 156 киши яраланди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.

▪️ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Рамаллаҳ, Тубас ва Хевронга бостириб кирди. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди, жумладан озод қилинган маҳбуслар қайтадан олиб кетилди.

▪️ Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Очликдан ўлган аҳоли сони 20 кишига кўтарилди. “Биз ишонамизки, ўнлаб одамлар касалхоналарга етиб боргунча очликдан тинчгина ўлмоқда”.

▪️ Жанубий Африка Халқаро судни Ғазода очарчиликнинг олдини олиш учун Исроилга қарши қўшимча фавқулодда чоралар кўришга чақиради.

▪️ Ҳусийлар йўналишни ўзгартириш бўйича бир неча марта буйруқ берганидан сўнг Американинг True confidence кемасини ўққа тутди. АҚШ маълумотларига кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган. Булар Қизил денгиздаги ҳусийлар операциялари давомидаги биринчи қурбонлардир.

▪️ Шифа касалхонаси: Очлик ва сурункали касалликлардан азият чекаётганлар кечаю кундуз тез ёрдам бўлимига оқиб келишмоқда.

▪️ Босқинчи ОАВ: Хон-Юнисдаги қаршилик кучларининг ҳужуми бир офицернинг ўлимига ва кўп сонли ярадорларга олиб келди, уларнинг барчаси узоқ муддатли реабилитацияга муҳтож бўлиб, армия ҳарбий сафларини янги жангчилар билан тўлдиришга тўғри келади.

▪️ Хитой ташқи ишлар вазири Ван: Ғазода содир бўлаётган воқеалар инсоният учун фожиа, цивилизация учун эса шармандаликдир.

▪️ Европа Иттифоқи олий вакили Хосеп Борел: Ғазода инсониятнинг ишлашига имкон берадиган деярли ҳамма нарса йўқ қилинди: мулк, инфратузилма, маданият ва соғлиқни сақлаш, мактаблар...

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.