7 октябрь куни Исроил армияси ўз фуқароларини ўлдирганини тергов қилмоқда. Ҳодисада тирик қолган икки фуқаро уйлари ҲАМАС аскарлари эмас, балки ЦАХАЛ танклари томонидан ўққа тутилганига гувоҳлик беришди.
Ливанлик судья Наваф Салам Халқаро Суднинг янги раиси, "Ғазо геноциди" иши бўйича чиқарилган барча қарорларда Исроилни ёқлаб овоз берган угандалик судья Жулиа Себутинде эса раис ўринбосари этиб сайланди.
Озарбайжонда бўлиб ўтган президентлик сайловида амалдаги президент Илҳом Алиев, дастлабки ҳисоб‑китобларга кўра, 92,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Ушбу сайловда илк бор Қорабоғ аҳолиси ҳам иштирок этди.
Журналист Меҳмет Канжи 2023 йилда Бир қутбли дунё тартиби тушунчаси турли зиддиятли ҳудудларда қандай муваффақиятсизликларга учрагани ва 2024 йилги прогнозлари ҳақида ёзди. 2023 йил совуқ урушдан кейин жорий этилиши мўлжалланган "Бир қутбли дунё тартиби" инқирозга юз тутгани билан эсда қолади.
Покистоннинг Балужистон вилоятида 8 февраль, пайшанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган парламент сайловлари арафасида номзодлар кабинетлари олдида терактлар уюштирилди. Энг камида 28 киши ҳалок бўлди, 47 киши жароҳатланди.
БМТ Украинадаги урушнинг биринчи кунидан буён Украинада 10382 киши, жумладан 579 нафар бола ҳалок бўлгани, яна 19659 киши, жумладан 1285 бола жароҳатланганини маълум қилди.
Қозоғистонда маҳаллик корхоналар томонидан Қуролли Кучлар эҳтиёжлари учун махсус ишлаб чиқилган учувчисиз учиш аппаратларининг илк синовлари бўлиб ўтди. Улар замонавий видеокузатув камералари, датчиклар, масофа ўлчаш воситалари ва тепловизорлар билан таъминланган.