07.02.2024 16:00
1754

Покистондаги портлашларда ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди

Покистоннинг Балужистон вилоятида содир бўлган портлашлар натижасида 28 киши ҳалок бўлди, яна 47 киши яраланди. Портлашлар 8 февраль, пайшанба кунига белгиланган парламент сайловларига номзодлар кабинетлари олдида уюштирилди.

Geo News телеканали маълумотларига кўра, биринчи портлаш мустақил номзод Асфанд Хон Какарнинг идораси яқинида содир бўлган. Ҳужум оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши яраланди. Жабрланганларнинг аксарияти оғир аҳволда. Расмийлар қурбонлар сони ортишидан хавотирда.

Иккинчи теракт қурбонлари 13 кишини ташкил этмоқда, 17 киши яраланган. Портловчи қурилма Жамиат Уламои Ислам (Ислом уламолари жамияти) партияси биноси яқинида ишга туширилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.