07.02.2024 15:03

ҲАМАС уч босқичли сулҳ таклифини қабул қилди

Al Jazeera ўз манбаларига таянган ҳолда ҲАМАС Ғазо секторидаги қўлга олишлар, қамални тугатиш ва урушдан кейинги тиклаш ишларини ўз ичига олган уч босқичли сулҳ таклифини қабул қилганини билдирди.

Сулҳнинг ҳар бир босқичи 45 кун давом этади ҳамда асирлар ва жасадларни алмашиш, қамални тугатиш ва қайта қуриш бўйича келишувларни ўз ичига олади.

ҲАМАС иккинчи босқич бошланишидан олдин ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни тўхтатиш, Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва қайта қуриш ишларини бошлашни талаб қилди.

Таклиф 1500 маҳбус, жумладан, умрбод ва оғир қамоқ жазосига ҳукм қилинган 500 киши, шунингдек, барча аёллар, болалар ва қариялар эвазига қабул қилингани айтилмоқда.

Жумладан, ҲАМАС биринчи босқичда:

— исроиллик маҳбуслар, болалар, аёллар, қариялар ва беморларни озод қилишни;

бутун Ғазо секторига кунига камида 500 юк машинаси гуманитар ёрдам ва ёқилғи олиб кирилишини;

— Ғазо секторига камида 60 мингта вақтинчалик уй ва 200 мингта бошпана чодирлари киритилишини;

— кўчирилганларнинг уйларига қайтиши, Ғазо секторининг шимоли ва жануби ўртасида эркин ҳаракатланиш кафолатларини;

— Қатар, Миср, АҚШ, Туркия ва Россиядан келишувнинг бажарилишини кафолатлашни;

— уйлар, иқтисодий ва жамоат объектларини реконструкция қилиш режаларини максимал 3 йил ичида тасдиқлашни талаб қилмоқда.

Қаршилик ҳаракати бригадаси вакили Абу Али Мустафонинг қайд этишича, Ғазо секторига уюштирилаётган ҳужумлар тўлиқ тўхтатилиб, барча қўшинлар тўлиқ олиб чиқилмагунча сионистик маҳбуслар озод қилинмайди.

“Биродарларимиз билан “Ал-Ақсо тўфони” жангини олиб боряпмиз, барча жабҳаларда қаршилик кўрсатмоқдамиз ва душманга талофатлар етказмоқдамиз. Сионист маҳбуслар доимий ўт очиш тўхтатилиб, қўшинлар Ғазо секторидан тўлиқ чиқиб кетишини кафолатлайдиган келишувга эришилмагунча уйларига қайтишмайди", ‑ деди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.