Ғазо: Бомбардимонлар оқибатида 30 дан ортиқ исроиллик маҳбус ҳалок бўлди
Тел-Авив Ғазо секторида гаровга олинганларнинг камида бешдан бир қисми бомбардимонлар оқибатида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда New York Times Исроил разведка манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Хавфсизлик хизматлари шахси аниқланган 32 кишининг ўлимини
тасдиқлаган ва бу ҳақда уларнинг оила
аъзоларига хабар берган.
Шунингдек, хавфсизлик кучларига кўра, яна 20 га яқин одам ўлган бўлиши мумкин. Аммо бу маълумот
текширилиши керак.
Қайд
этилишича, гаровга олинганларни озод қилиш масаласи Исроил жамиятини
иккига бўлди. Ҳибсга олинганларнинг оилалари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва
асирларни алмашишни талаб қилмоқда. Бироқ Нетаняху ва унинг тарафдорлари
гаровга олинганлар тақдиридан қатъи назар, ҲАМАС бутунлай йўқ қилинмагунча уруш олиб бориш зарур, деб
ҳисоблайди.
Аввалроқ Anadolu
Фаластиндаги манбаларига таянган ҳолда ҲАМАС уч босқичли сулҳ режасини қабул
қилганини билдирди. Унга кўра, ҳар бир босқич 45 кундан иборат бўлади.