Исроил томонидан Ғазо секторида қатлиом бошланганига 124 кун бўлди. Ўтган куннинг асосий воқеалари.

▪ 24 соат давомида Ғазода Исроил ҳужумлари натижасида 107 фаластинлик ҳалок бўлди, 143 нафари яраланди. Жумладан, Рафах, Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳсийга ҳужум қилди.

▪ 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида 27 585 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди, 66 978 фаластинлик яраланди.

▪ Рафахда босқинчилар ун ортилган гуманитар юк карвонидаги машинани бомбардимон қилди. 6 киши воқеа жойида вафот этган.

▪ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Хеврон ва Рамаллаҳ шаҳарларига бостириб кирди. Қаршилик жангчилари Наблус ва Қалкилёда босқинчиларга қарши курашдилар. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган. Силвад шаҳрида босқинчилар Америка фуқаролигига эга бўлган фаластинлик аёлни уйидан ўғирлаб кетди.

▪ Исроилнинг Суриянинг Хомс шаҳрига уюштирган ҳужуми натижасида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди.

▪ Ғазода ҳалок бўлган журналистлар сони 123 кишига етди. Ўлдирилган сўнгги журналист Ғазо ҳукумати матбуоти журналисти Ризқа ал-Ғарабли бўлди.

▪ БМТ: Ғазога ёрдам етказиш имконияти янада камайиб кетди. Ишғол ҳокимияти талаб қилинган миқдорни ташишга рухсат бермаяпти. Январь ойида шимолий ҳудудларга режалаштирилган 61 ёрдам миссиясидан фақат 10 таси амалга оширилди.

▪ Хусийлар Қизил денгиз ва Адан кўрфазидаги кемаларга 6 та баллистик ракета учирди. Зарбалар Буюк Британиянинг юк кемаси ва штатларга тегишли Маршалл ороллари байроғи остида сузувчи кемага қаратилган.

Мавзуга алоқадор