-
АҚШ разведкаси томонидан эълон қилинган янги ҳисоботда Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхунинг ҳокимиятни ушлаб туриш қобилияти шубҳа остига олинди. Шунингдек, Исроил "ХАМАСни йўқ қилиш" мақсадига эришишда қийналиши прогноз қилиниб, "Исроил кўп йиллар давомида ҲАМАСнинг доимий қуролли қаршиликларига дуч келиши мумкинлиги" қайд этилди.
-
Туркиянинг Анталия шаҳри Исроилнинг Бат Ям шаҳри билан қардошлик алоқаларини бекор қилди. Аввалроқ Адана шаҳри Беэр Шева билан қардошликни узган эди.
-
"Рамазон ойида гуноҳларидан покланиб олмаса, қачон покланади ахир?!" Бу хитоб айниқса, умрининг хазонрезги мавсумида яшаётган, ҳаёт йўлининг сўнгги бекатлари кўриниб қолганлар учун таъсирчан эслатма, огоҳлантиришдир. Сизни билмадиму, аммо мен ҳадисдаги "бўлмаса қачон ахир?" саволичалик ўйга толдирадиган, кўнгилга хавотир ва изтироб соладиган бошқа саволни билмайман...
-
Ҳиндистонда асосан мусулмонлар яшайдиган Афғонистон, Бангладеш ва Покистонда диний таъқиблар туфайли Ҳиндистонга қочиб келганларга фуқаролик беришни кўзда тутувчи қонун қабул қилинди. Ушбу ҳужжат шимоли-шарқий штатлардаги мусулмонларни фуқароликдан чиқариш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 158 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.
-
Оилани муқаддас билиш инсониятнинг энг катта ва ўзгармас қадриятларидандир. Тарихан, инсонлар анъаналар, қадриятлар, дин-диёнатни маҳкам ушлаган. Энди айрим тоифалар чиққан ва чиқмоқдаки, инсоннинг биологик тур сифатидаги ўзига хос силсиласини бузишга зўр бермоқда. Уларнинг қадриятлари, тафаккури ва зеҳниятини соғлом ақл қабул қила олмайди. Бу қарашлари ғайри илмийдир.
-
Исроил чекловларига қарамай, 35 минг фаластинлик Масжидул Ақсода хуфтон ва таровиҳ намозларига саф тортди. Исроил кучлари Масжидул Ақсога кирмоқчи бўлган ёш йигитни калтаклаб, ҳибсга олгани айтилмоқда.
-
2011 йилдаги тартибсизликлардан буён тинчликка эриша олмаётган Ливиянинг уч асосий етакчиси Араб давлатлари лигаси бош котиби таклифи билан Миср пойтахтида учрашди. Улар биргаликдаги баёнотида “баҳсли масалаларни кўриб чиқиш учун” техник қўмита ташкил этиш ва қўшма янги қўшма ҳукумат тузишга розиликларини билдирди.
-
Америкалик таниқли фаол, ёзувчи ва собиқ пастор Шон Кинг Рамазон ойининг биринчи куни турмуш ўртоғи билан биргаликда шаҳодат калимасини келтириб, мусулмон бўлишганини эълон қилди.
-
Россия ТИВ расмий вакили Франциянинг Молдовада мудофаа миссиясини очиши ва Жанубий Кавказдаги ҳаракатларини фаоллаштирганига муносабат билдирар экан, буларни Парижнинг Африкадаги муваффақиятсизликлари ўрнини қопламоқчилиги билан боғлади.