Америкалик ёзувчи ва собиқ пастор Шон Кинг мусулмон бўлди
Машҳур америкалик фаол, ёзувчи ва собиқ пастор Шон Кинг ва унинг рафиқаси Исломни қабул қилганликларини эълон қилишди, дея хабар бермоқда Islam News.
Муборак
Рамазон ойининг биринчи куни, душанба куни Кинг ижтимоий тармоққа рафиқаси
билан имом ортидаги шаҳодат келтирган видеосини жойлаштирди.
Шунингдек,
у қандай қилиб мусулмон бўлганини тушунтириб берган видеони ҳам илова қилди.
“Ҳозиргина мен ва рафиқам Рамазон келиши билан биз шаҳодат келтирган ва кечки намозни ўқиган Техас штати Даллас шаҳридаги масжидимизда уйга қайтдик. Бу биз учун ҳеч қачон унутмайдиган гўзал, кучли ва аҳамиятли кун бўлди”, - деб ёзди у.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг ишғол остидаги Ғазо секторида амалга ошираётган геноциди фонида бутун Ғарб дунёсида минглаб кишилар исломни қабул қилмоқда. Аввалроқ Испания ва Австралиядаги айрим ҳолатлар ҳақида ёзган эдик.