Исроил Ғазо секторида босқинчилик урушини бошлаганига 158 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар дайжести.

▪️ Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Жабалия, Тал аз-Затарий ҳудуди, Зайтун ҳудуди ҳамда Ғазо ва Рафаҳ марказига ҳужум уюштирди.

▪️ Кун давомида 67 киши ҳалок бўлди, 106 киши тан жароҳати олди.

Ғазодаги агрессия давомида жами 31 122 киши ҳалок бўлди, 72 760 киши яраланди. Исроил ҳужумлари қурбонларининг 72 фоизи болалар ва аёллардир.

▪️ Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни ўлдириш ва ҳибсга олиш учун рейдлар уюштирмоқда. Тулкармда 2 фаластинлик шаҳид бўлди. Ўнлаб одамлар, жумладан, Ал-Ақсо масжидига намоз ўқиш учун келган диндорлар ҳибсга олинган.

▪️ Босқинчилар яна Ғазо марказида инсонпарварлик ёрдами келишини кутаётган одамларга ўт очди. Натижада 9 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши тан жароҳати олди.

▪️ ЮНРВА раҳбари Филипп Лаззаринининг таъкидлашича, ишғолчилар Ғазога ўта муҳим тиббий ёрдам, жумладан, бирламчи ёрдам воситаларини олиб киришни тақиқлаган.

▪️ Ғазо ҳукумати матбуот котиби Ҳусни Мехна Исроил блокадаги натижасида Ғазода киши бошига ичимлик суви миқдори 90 литрдан 2 литрга тушганини маълум қилди.

▪️ Босқинчилар Ливан шимолидаги Баалбек шаҳрига ҳужум қилди. 1 киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

▪️ Ливан Ҳизбуллоҳи Исроилнинг Жалила ва босиб олинган Голандаги позицияларига 100 дан ортиқ ракета зарбаси берди.

▪️ Ҳусийлар: Ракеталаримиз Қизил денгиздаги Американинг «Пиноккио» кемасига тегди. Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш мақсадида Рамазон ойида ҳарбий амалиётларимиз янада кучаяди.

Мавзуга алоқадор