-
Машҳур америкалик актёр Исроил босқинчилари Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан ҳужумини қоралади. Унинг таъкидлашича, Рафаҳ аҳолиси асосан "концлагерларга" жўнатилади, у ерда уларга нафрат ва шафқатсизлик билан муносабатда бўлишади.
-
14 май куни “Россия – Ислом олами: КазанФорум” йиллик халқаро иқтисодий форуми доирасида Қозон ҳалол бозори савдо ярмаркаси очилади. Форумда ислом дунёсидаги етакчи ишлаб чиқариш компаниялари томонидан тегишли сертификатларга эга бўлган 4 ярим мингдан ортиқ маҳсулотлар киради. Россиянинг 36 компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 216 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Энди Тринити коллежи Фаластин ҳудудида ишлаётган ва БМТ қора рўйхатига киритилган Исроил компанияларига сармоя киритмайди.
-
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, томонлар ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, жумладан, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши, ноқонуний миграция ва контрабанда, шунингдек, бошқа трансчегаравий таҳдид ва таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилган.
-
АҚШнинг Исроилга юк ташишни тўхтатиб туриш ва бошқа юкларни секинлаштиришни кўриб чиқиш қарори Байден маъмурияти учун сиёсатдаги катта ўзгариш бўлди. Исроилнинг Ғазога бостириб кириши бошланганидан бери AҚШнинг яқин иттифоқдошига ҳарбий ёрдам беришдан бош тортиши биринчи марта кузатилмоқда.
-
Ўзбекистон президенти ЕОИИнинг юбилей саммитида иштирок этиб, Ўзбекистон амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини таъкидлади. У агросаноат, «яшил» технологиялар, меҳнат мигрантлари учун шароитлар яратиш ва туризм йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
-
Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг 2-босқич талабаси бўлган 20 ёшли йигит Тошкентдаги Исроил элчихонаси ёнига бориб, уни ёқиб юбориш мақсадида девор оша ичкарига керосин солинган шиша улоқтирган. Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида.
-
Қирғизистонда анъанавий тадбир – “Ўлмас полк” кортежи бу йил бекор қилинди. Бу ҳақда «Кабар» агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида Қирғизистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурлан Исмоилов маълум қилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 215 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.