-
Иордания қироличаси Рания болалари, жумладан, Исроил армияси аскарлари Ғазодаги Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАС асирлигида қолаётган исроиллик аёлларга ҳамдард эканини айтди.
-
Буғро Қовунчи Туркия ва Ўзбекистон келажагини бирга қурадиган миллатлар эканлигини таъкидлади. У ўз нутқида сўнгги йилларда бир неча миллион суриялик қочқинларни ўз бағрига олган Туркияда тили турк, маданияти турк, тарихи турк бўлган ва яхши ниятда келган қардош миллатларнинг келишидан норозилик ҳис этилишини кескин қоралади.
-
Америкалик машҳур рэпер ва бастакор Macklemore Фаластин қўллаб-қувватланган "Hind's Hall" номли янги таронасини эълон қилди. Қўшиқда АҚШ сиёсий элитаси, жумладан президент Жо Байден, шунингдек, Америка мусиқа саноати вакиллари Исроил тажовузига бефарқлиги ва сукути учун танқид қилинган. Қўшиқ бир кундан камроқ вақт ичида X ижтимоий тармоғида 18 миллиондан кўпроқ марта кўрилди.
-
4 йиллик реставрациядан сўнг очилган Кария масжидининг ибодат учун хизмат қилиши Юнонистон ҳукуматини хавотирга солди. Бу ҳақда мамлакат ТИВнинг баёноти эълон қилинди.
-
ҲАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш таклифига рози бўлгач, Исроил ҳаво кучлари кечаси Рафаҳдаги 50 дан ортиқ нишонга ҳужум қилди. Исроил ҳарбийлари Рафаҳ шарқий қисмида "жарроҳлик зарбалари" амалга ошираётганини эълон қилди. Нашрнинг қўшимча қилишича, бомбардимон натижасида 100 га яқин тинч аҳоли ҳалок бўлган, кўп сонли аёллар ва болалар яраланган.
-
Италиянинг Монфалконе шаҳри мусулмонлари диний жамоатнинг жамоавий ибодат қилишига тўсқинлик қилаётган исломофоб маъмуриятга қарши курашни давом эттирмоқда. Ўта ўнг партия мэрининг буйруғи билан ноябрь ойидан бери шаҳар мусулмонларига икки исломий марказда намоз ўқиш тақиқланган.
-
“Ахир Георгий лентаси сенинг ота-бобонгни қиргани учун, болаларини ўлдиргани, хотинларни зўрлагани учун мукофот сифатида берилган, энди ҳозир уни сенинг кўчангда тарғиб қилса, сен қандай чидайсан?!” деса, ахир бу “Гвардеская лента”-ку дейди. У ҳолда “Гвардеская лента” деб айт, нима учун “Георгий лентаси”, дейсан, десам, яна бир нарсалар дейди... Тарихчи Шуҳрат Барлоснинг Георгий лентаси ҳақидаги мулоҳазалари.
-
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ ҳодиса содир бўлгани хабар қилинди. Қирғизистон томонининг маълум қилишича, тожик чўпонлари чегарадан 250-300 метргача ичкарига кириб кетган ва қирғиз чегарачиларининг талабларига бўйсунмай, уларга тош отган. Қирғизистон чегарачилари орасида қурбонлар йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Тожикистон фуқароларидан бири оёғидан яраланган.
-
Владимир Путин бешинчи маротаба Россия президенти лавозимини эгаллади. Олти йиллик муддат учун қасамёд қабул қилиш маросими Кремлда 2600 дан ортиқ меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Бироқ АҚШ, Европа Иттифоқи давлатлари вакиллари маросимда иштирок этишдан бош тортди. ЕИ давлатлари мазкур маросимда иштирок этиш масаласида икки томонга бўлиниб қолди: Франция, Венгрия ва Словакия Москва билан алоқа каналларини сақлаб қолиш учун маросимга вакил жўнатиш керак, деган бўлса, Германия ва бошқа ЕИ давлатлари бунга қарши чиқди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 7 ой бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.