09.05.2024 12:15

Дублинлик талабалар келишувга эришди

Дублиндаги Тринити коллежи талабалари университет Исроил компаниялари билан алоқаларни узишга ваъда берганидан кейин беш кун давом этган норозилик намойишини якунлади.

"Коллеж Фаластин ҳудудида ишлаётган ва БМТ қора рўйхатига киритилган Исроил компанияларига сармоя киритишни тўхтатади", дейилади Университет баёнотида.

 Талабалар билан суҳбатни олиб борган катта декан Еоин ЎСалливан уларга иштироки учун миннатдорчилик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни намойишчилар Исроилнинг Ғазодаги фаластинликларга қарши урушига жавобан AҚШ, Европа ва Ҳиндистондаги ҳаракатларга ўхшаб, чодирлар тикиб, Исроил билан барча алоқаларни тўхтатишни талаб қилган эди.

Полиция намойишчиларни университетлардан мажбуран чиқариб юборган AҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатларидаги тўқнашувлардан фарқли ўлароқ, Ирландияда намойишни бостиришга ҳеч қандай ҳаракат қилинмади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.