Марк Руффало: Бугун фаластинликларга чўлда ёки уйда ўлиш таклиф қилинмоқда
Машҳур америкалик актёр, продюсер ва фаол Марк Руффало Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига геноцидда айбланаётган Исроилнинг қуруқликдаги ҳужумини қоралади.
Руффало Х ижтимоий тармоғида ЮНИCЕФ вакили Жеймс Элдернинг блокададаги анклавнинг жанубий аҳоли пункти бўлган Рафаҳ
шаҳридаги фаластинликларнинг аҳволи ҳақидаги нашрини қайта жойлаштирди.
Aктёр Ғазодаги болалар ва Рафаҳ аҳолиси ёрдамга жуда
муҳтож эканига эътибор қаратди.
Унинг таъкидлашича, Рафаҳ аҳолиси асосан
"концлагерларга" жўнатилади, у ерда уларга нафрат ва шафқатсизлик
билан муносабатда бўлишади.
“Саҳрода ёки уйда ўлинг. Бу бугун фаластинликларга
берилган танловдир”, деди Руффало нашрда.
Исроил армияси кеча эрталаб Рафаҳ шаҳрига қуруқликдан
ҳужум бошлангани ва Миср билан чегарадаги худди шу номдаги назорат-ўтказиш
пункти устидан назорат ўрнатилгани ҳақида маълум қилган.