09.05.2024 16:50

“Россия – Ислом олами: КазанФорум” йиллик халқаро иқтисодий форумда 72 хорижий давлат иштирок этади

Форумда иштирок этиш учун Aфғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Покистондан 72 хорижий компания ариза топширган. Таъкидланишича, жорий йилда Индонезия ва Малайзия ишлаб чиқарувчилари ярмаркага қўшимча қизиқиш билдиришди. Ярмарка 5 минг квадрат метр майдонда жойлашган.

Форумда ислом дунёсидаги етакчи ишлаб чиқариш компаниялари томонидан тегишли сертификатларга эга бўлган 4 ярим мингдан ортиқ маҳсулотлар киради. Россиянинг 36 компанияси ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Шунингдек, Форумда от гўштидан тайёрланган ноз-неъматлар, асаларичилик маҳсулотлари, полиз экинлари, шифобахш гиёҳлар, чойлар, консервалар, миллий либослар, ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилади.

Буларнинг барчасини бозор меҳмонлари сотиб олишлари мумкин. ИҲТ Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Таҳа КазанФорум 2023 иштирокчиларига мурожаат қилар экан, ҳалол бозор ва ислом меъёрларига мос маҳсулотларни ўзаро етказиб бериш янги имкониятлар очаётганини таъкидлади.

“Жаҳон ҳалол бозори жуда тез ўсиб бормоқда ва ҳозирда унинг қиймати 2,6 триллион долларга баҳоланмоқда. Умид қиламанки, Форум иши Россияда ҳалол саноати ва савдо-сотиқни янада ривожлантиришга ёрдам беради. 2028 йилга келиб эса бозор 11 триллион доллардан ошиши кутилмоқда”, деди Таҳа.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.