10.05.2024 09:52

Ереван бош вазир Никол Пашинян истеъфосини талаб қилмоқда

Aрманистон пойтахти Ереванда Aрман Aпостол черкови томонидан Озарбайжон-Aрманистон чегарасини белгилаш ишларини тўхтатиш талаби билан уюштирилган митингда Бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфоси талаби қилинди.  Бу ҳақда Арманпресс ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, митингга Тавуш вилояти диний вакили архийепископ Баграт Галстанян томонидан ташкил этилган “Ватан учун Тавуш” юриши иштирокчилари, шунингдек, вилоятлардан келганлар йиғилган. 

Галстанян ўз нутқида бош вазир Пашинян истеъфосини талаб қилди ва истеъфога чиқиши учун бир соат вақт берди. Пашинян маъмурияти архийепископга жавоб бермаган.

Намойишчилар Озарбайжон билан чегарани белгилаш ишлари олиб борилаётганда ҳудудий ён беришда айблаган Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб шиорлар айтишди.

Aрхийепископ Галстанян тунни майдонда намойишчилар билан ўтказишини маълум қилди. У намойишчиларни ва барча арманларни Пашинянга қарши митингга қўшилишга таклиф қилди.

Шунингдек, Галстанян Пашинян халқ талабларига жавоб бермаётгани, энди уни ўз лавозимини тарк этишга мажбур қилиш кераклигини айтди.

Пашиняннинг истеъфога чиқиши учун ташланадиган кейинги қадамлар эълон қилинди:

▪️Биринчи, парламент Пашинянга ишончсизлик вотумини билдиришини таъминлаш. Шу мақсадда парламентдаги барча фракциялар билан маслаҳатлашувлар бошланади.
▪️Иккинчи, агар бу муваффақиятсизликка учраса, фуқароларнинг тинч намойишлари бошланади.
▪️Учинчи, Маънавий Aрманистоннинг ғалабаси эълон қилинади.

4 май куни Aрман Aпостол черкови томонидан уюштирилган айрим фуқаролар ва сиёсатчилар пойтахтга Тавушдан, 8 май куни эса Гюмридан (Ширак вилояти) юриш бошлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.