10.05.2024 16:29
Европа Иттифоқининг қатор давлатлари Фаластинни тан олиш арафасида
Испания, Малта, Ирландия ва Словения ҳукуматлари Фаластин давлатини тан олиш ниятида, деди Европа дипломатияси раҳбари Боррель.
Унга кўра, Испания 21 май куни Фаластинни тан олади, Малта, Ирландия ва Словения буни тез орада тан олишни режалаштирмоқда.
Дипломат, шунингдек, келажакда Бельгия томонидан ҳам шундай қадам бўлишини истисно этмади.
Фаластин давлатининг чегаралари ҳақидаги саволга жавоб берган Боррель, улар БМТнинг тегишли қарорлари билан аллақачон белгилаб қўйилганига эътибор қаратди.
“Биз уларни ўзимиз яратмоқчи эмасмиз. Бу масала аллақачон БМТ резолюцияларида аниқ кўрсатилган”, - деди Европа дипломатияси раҳбари.