-
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокати натижасида вафот этгани муносабати билан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, Сурия, Ливан, Ироқ, Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистонда ҳам миллий мотам эълон қилинди.
-
Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унинг айтишича, яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
-
Исроил президенти Исаак Герцог Халқаро жиноий суд (ХЖС) бош прокурори Карим Хоннинг Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олишга ордер берилгани ҳақидаги баёнотига жавоб берди. Герцог Нетаняху ва Галлантга қарши ҳибсга олиш ордери эълон қилиниши "бир томонлама сиёсий ҳаракат" эканлигини айтди.
-
Гаагадаги Халқаро жиноий суд прокурори ҲАМАСнинг уч етакчиси, шунингдек, Исроил бош вазири ва мудофаа вазирини ҳарбий ҳамда инсониятга қарши жиноятларда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилди.
-
Франциянинг «Нант» футбол клуби ҳужумчиси Мустафо Муҳаммад ЛГБТ ҳаракати тимсолларини тақишдан бош тортгани учун «Монако»га қарши ўйиндан четлатилди. Дисквалификация натижаси узоқ куттирмади - «Нант» «Монако»га 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
-
Иброҳим Раиси вафотидан кейин Эронни тарихда биринчи марта унинг вице-президенти, 68 ёшли Муҳаммад Мохбер бошқаради, деб ёзади Ал-Арабия. У Адлия вазирлиги раҳбари ва парламент раиси билан биргаликда қарор қабул қиладиган уч аъзолик Давлат кенгаши аъзоларидан бирига айланади. Бироқ охирги сўз, аввалгидек, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийда қолади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 227 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Рублнинг қадрсизланиши, сиёсий воқеалар ва яқинда “Крокус” теракти туфайли Россияда ишлаётган қирғизистонликлар сони деярли икки баравар камайди. Бу ҳақда Қирғизистон Меҳнат, ижтимоий ҳимоя ва миграция вазирлиги ҳузуридаги Фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш маркази бош мутахассиси Есенбек Эргешов маълум қилди.
-
Янги Каледониядаги оммавий норозилик намойишларидан сўнг Франция Олий Кенгаши оролда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Барча намойишлар ва акциялар тақиқланган, ижтимоий тармоқлар блокланган. Журналистларнинг оролга кириши чекланган.
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.