Haaretz нашрида 1300 нафар исроиллик олимнинг қўшма баёноти эълон қилинди. Айтилишича, “ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳақиқий бўлмаган мақсад ёки етакчиларнинг сиёсий омон қолиши учун урушни давом эттириш ҳуқуқини бермайди”.

Уруш "Ғазонинг тинч аҳолисига ҳалокатли зарар етказди, очарчилик ва инфратузилманинг мисли кўрилмаган вайрон бўлишига олиб келди" дейилади баёнотда.

Шунингдек, ҳужумлар исроилликларнинг қурбонлари, минглаб руҳий касалликлар, улкан иқтисодий зарарлар билан якунлангани таъкидланди.

Исроилнинг 7 октябрь куни бошланган Ғазога 7 ойдан ортиқ давом этган ҳужумларидан сўнг баъзи санъаткорлар, олимлар ва турли профессионал гуруҳлар урушни тўхтатишга чақирмоқда.

Мавзуга алоқадор