Бомбаланаётган Ғазо: 228-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 228 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ ва Жабалияга ҳужумлар
уюштириб, ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён 35562 киши шаҳид
бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия ва Рафаҳда босқинчиларни йўқ
қилиш ва техникаларни йўқ қилиш бўйича муваффақиятли операцияларни амалга
оширди.
▪️БМТ: Исроил армиясининг ҳужумлари туфайли сўнгги 2 ҳафта
ичида 900 000 (40%) фаластинлик кўчиб ўтишга мажбур бўлди.
▪️Босқинчилар «Рафаҳ» назорат-ўтказиш пунктида гуманитар
ёрдам олиб кетаётган юк машинаси ҳайдовчиларига қарата ўт очди. Бир неча
ҳайдовчи жароҳатланган.
▪️Газо шимолидаги Камол Адван касалхонасида кислород
етишмаслиги туфайли чақалоқ вафот этди. Ўнлаб беморларнинг ҳаёти хавф остида.
▪️Исроиллик маҳбусларнинг қариндошларини ҳукумат биноси
олдида намойиш ўтказаётган пайтда ишғол полицияси калтаклаган.
▪️Хусийлар Байда вилоятида АҚШнинг яна бир МҚ-9 ҳужумчиси
учувчисиз учиш аппаратини уриб туширди.
▪️Исроил кучлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда камида 25
нафар фаластинликни қўлга олди.