-
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши (БМТ Хавфсизлик Кенгаши) можаро зоналарида инсонпарварлик ёрдами ва БМТ ходимларини ҳимоя қилиш бўйича резолюция лойиҳасини қабул қилди. Резолюция лойиҳаси Кенгашга аъзо 15 давлатдан 14 тасининг овози билан қабул қилинди, Россия бетараф қолди.
-
Туркия ва араб давлатлари Африка ва Марказий Осиёда ҳамкорликда иш олиб бормоқчи. Бунинг учун яхши сиёсий муносабатлар мавжудлигини тилга олган Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек эркин савдо келишувлари орқали савдо ва сармояни рағбатлантириш мумкинлигини таъкидлади.
-
Чегаранинг муайян участкасини делимитация қилиш бўйича илк бор келишувга эришилди. Халқаро кузатувчилар икки давлат ўртасидаги музокараларда сезиларли ютуқларга эришилганини қайд этдилар. “Бу Озарбайжон Республикасининг Газах вилоятининг 4 та қишлоғи – Бағанис Айрим, Ашаги Аскипара, Хейримли ва Қизилгажили (6,5 квадрат километр) ҳудудининг Озарбайжонга қайтарилишини таъминлайди”, дейилади хабарда.
-
Халқаро суд Исроилга ҳарбий тажовузларни дарҳол тўхтатиш ҳамда Ғазо секторидаги асосий хизматлар ва инсонпарварлик ёрдамларига тўсиқсиз етиб боришни таъминлаш учун “Рафаҳ” чегара постини очиқ қолдиришни топширди. ҲАМАС эса Халқаро суддан нафақат “Рафаҳ”, балки бутун Ғазодаги тажовуз ва геноцидни тўхтатиш ҳақида қарор чиқаришини кутганини маълум қилди.
-
“Худонинг ўлими” деб аталмиш воқеот ҳам дунёни ларзага солди, шунингдек, ҳаётимиз устидан ҳокимиятга эга бўлишга интилаётган ва яна... бир-бирлари билан абадий курашни давом эттирадиган худолар ва жинларнинг дунё тартибига қайтишига сабаб бўлди. Замонавий дунёвийлик атеистик ёки агностик бўлиши билан бир қаторда, чиндан ҳам жуда кўп маъноларда кўп худоликнинг бир туридир. Замонавий секуляризм қадриятлар политеизми (кўпхудолиги) сифатида – Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласида.
-
Владимир Путин АҚШнинг Россиядаги активларини мусодара қилишга рухсат берди. Эндиликда Россия судлари Россиянинг АҚШдаги активларини мусодара қилиш натижасида етказилган зарарни қоплаш учун мамлакатда жойлашган Америка мулкини тасарруф этиши мумкин бўлади.
-
ФСБ раҳбари Александр Бортников “Крокус Сити Холл”да қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширишдан кўзланган мақсадлардан бири МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатларга путур етказиш эканини маълум қилди. Унинг фикрича, ушбу терактга буюртма берганлар диний ва миллий омиллардан фойдаланган.
-
Дунёнинг кўзга кўринган уламолари келишган ҳолда Исроил ва Америка товарларини бойкот қилиш вожиблиги тўғрисида фатво берди. Фатвода, жумладан, шундай дейилади: Америка маҳсулотларини сотиб олиш орқали унинг ривожига ҳисса қўшиш ҳам Исроил маҳсулотларини сотиб олиш каби тақиқланади. Бугун Америка иккинчи Исроилдир! Агар АҚШнинг сионистик ташкилотларни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ва тарафкашлиги бўлмаганида, Исроил минтақада тажовузни давом эттира олмаган бўларди. Американинг маблағи, қудрати ва «вето»си кўмагида Исроил хоҳлаган ишини қилмоқда. Муқобили бўлатуриб, Исроил ёки Америка маҳсуотларини сотиб оладиган ҳар бир мусулмон ҳаром ишга, очиқ-ойдин гуноҳга қўл урган, Аллоҳ ҳузурида бахтсизлик, одамлар орасида эса шармандалилик юкини зиммасига олган бўлади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 231 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Германия Исроил бош вазири Беньямин Нетаняхуни Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) Ғазо секторидаги ўн минглаб фаластинликларнинг ўлимига сабаб бўлган қонли урушдаги жиноятлари учун ҳибсга олиш учун ордер берганидан кейин Германия ҳудудига келса, ҳибсга олишини билдирди.