25.05.2024 10:13
БМТ Хавфсизлик Кенгаши можаро зоналарида гуманитар ходимларни ҳимоя қилиш бўйича резолюцияни қабул қилди
Швейцария томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этилган резолюция барча давлатларни “гуманитар ходимлар ва БМТ ходимларини, шу жумладан миллий ва маҳаллий миқёсда ёлланган ходимларни, шунингдек, тегишли шахслар ва ходимларни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишга” чақиради.
Резолюция, шунингдек, можаронинг барча томонларини амалдаги халқаро инсон ҳуқуқлари ва инсонпарварлик қонунчилиги бўйича ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиради ҳамда барча аъзо давлатларни гуманитар ёрдам ходимлари ва БМТ ходимларига нисбатан қонун бузилиши ҳолатларини текширишга чақиради.
- Резолюция Ғазога мослаштирилган, гарчи унда Ғазо ҳақида сўз юритилмаган
БМТ Хавфсизлик Кенгашида қарор қабул қилиниши ортидан сўзлаган Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили Рияд Мансур, резолюциянинг ҳеч бир давлат томонидан эътирозсиз қабул қилинганидан мамнун эканликларини билдирди.
“Ушбу резолюция Ғазо учун мўлжалланган, гарчи унда Ғазо номи тилга олинмаган бўлсада, халқаро ходимлар, жумладан, БМТ ходимлари ва хусусан УНРВА (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар бўйича агентлиги) ҳимояси билан боғлиқ”, — деди Мансур.
Резолюцияда инсонпарварлик ва халқаро ҳуқуқни бузганларнинг жазосиз қолиши чақириғидан ҳам мамнун бўлганликларини ифода этган Мансур, БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарорининг Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришиш ва Рафаҳнинг ишғол қилинишининг олдини олишда узоқ йўл бўлишига ишонганликларини қайд этди.