-
Россия қўшинларининг Харковдаги қурилиш гипермаркетига берган зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди. Маълумотларга кўра, 43 киши жароҳатланган, яна 16 киши бедарак йўқолган.
-
Исроил Халқаро Суд қарорига қарамай Рафаҳ шаҳрига ҳужумларни давом эттирмоқда. Сўнгги маълумотга кўра, БМТнинг Рафаҳдаги чодир лагерларида 100 кишидан ортиқ киши ўлдирилган ва ёндирилган. Уларнинг аксарияти болалардир.
-
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Тошкент халқаро аэропортида Россия Президентини давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Владимир Путин Тошкент шаҳрига келгач, Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Анъанага кўра, Россия раҳбари Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 27 май куни бўлиб ўтади.
-
Материализм ва табиий эҳтиёжларни дарҳол қониқтириш урф бўлган замонавий жамиятда ахлоқий тамойиллар ва илоҳий таълимотлардан келиб чиққан ҳолда, ҳаётий қарорларимизни чуқур ахлоқ ва фазилат руҳида мустаҳкамлашимиз тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда бизнинг олдимизда турган энг асосий масалалар ҳам ваҳийга эргашишнинг муҳимлиги, фиқҳий қоидалар шунчаки эскирган урф-анъаналар эмаслиги, биз мусулмон ўлароқ ҳаётнинг мақсади ва табиати ҳақидаги саволлардан келиб чиқувчи бугунги замонавий даврнинг қатъий белгиланган стандарт ва низомларига, уларни тўғри дея амал қилмаслигимиз, биринчи навбатда яхши ва ёмон меъёрлари чиғириғидан ўтказишимиз зарурлигидир. Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласи.
-
Исломда Олий Ҳақиқат, бу – Аллоҳдир (ал-Ҳаққ). У Яратгувчидир ва Унинг ижоди Унинг муқаддас сифатларининг намоён бўлиши демак. Яратиш (ижод) шунингдек, дунёни идрок этишни осонлаштирадиган ва ўз навбатида, Яратганни тушунишга ва қадрлашга олиб келадиган ишоратлар (оятлар) тўпламидир. Бундан келиб чиқадики, илм ҳақиқат билан чамбарчас боғлиқ. Бу экзистенциал воқеликнинг исталган даражасидаги нарсаларнинг, улар хоҳ муҳим бўлсин, хоҳ аҳамиятсиз, ҳақиқий ва асл ҳолатини билиш демак. Муҳими нарсаларнинг миқдорий ўлчамлари эмас, балки ҳақиқатдир. Аслида, илм ва ҳақиқат бир танганинг икки юзидир.
-
Мулоҳаза юритганимизда биз кашф қиладиган ва кашф қилишимиз керак бўлган биринчи нарса шуки, бизга ҳаёт ато этган Зотгина унга қиймат ҳам бера олади. Агар биз бундай манба йўқ ва ҳаёт шунчаки, кўр-кўрона тасодиф деган бемаънилик билан ўзимизни алдасак, унда ҳеч қандай қиймат бўлиши мумкин эмас: яхшилик ёки ёмонлик, тўғрилик ва нотўғрилик учун асос ҳам бўлмайди. Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар Худо йўқ бўлса, ахлоқ ҳам бўлиши мумкин эмас, чунки ахлоқ асосан Худони излаш машқидир. Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласи.
-
Туркияни Грузия ва Озарбайжон орқали Марказий Осиё ҳамда Хитой билан боғловчи 829 километрлик Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли таъмирлаш ишларидан сўнг қайта очилди. Мақсад Туркия ва Хитой ўртасидаги контейнер поездлари сонини ўрта муддатли истиқболда йилига 200 тага, узоқ муддатда эса 1500 тага етказиш, транзит вақтини 12 кундан 10 кунга қисқартиришдан иборат.
-
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида 30 минг намозхонга мўлжалланган Марказий Осиёдаги энг катта жомеъ масжиди очилди. Унинг таркибидан мадраса, фитнес маркази, тўйхона ва бошқалар ҳам ўрин олган. Шунингдек, 20 метрлик соябонли чодирларни очиш тизими мавжуд бўлиб, улар вентилятор ва намлагичлар билан жиҳозланган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 232 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Полиция Ғазодаги фаластинликлар билан бирдамлик намойишини тарқатиб юборганидан сўнг Оксфорд университетида ўндан ортиқ талаба ҳибсга олинди.