Яхши инсон бўлиш етарли эмас: Нима учун ахлоқ исломга муҳтож? (3-қисм)
Кўпчилик биринчи ахлоқ файласуфи деб ҳисоблаган Суқрот (Сократ) таҳқиқ этилмаган, устида фикр юритилмаган ҳаёт яшашга арзимайди, деган. Яхши ҳаёт бу ахлоқий эзгуликни билиш, севиш ва излаш билан яшаладиган умр. Фалсафий нуқтаи назардан умуминсоний ахлоқ (яъни барча инсонлар қандайдир ҳуқуқларга эга деган ғоя) ва яккахудолик (барча одамларнинг ягона олий Худога эга экани тўғрисидаги эътиқод) бир-бири билан ўзаро боғлиқ ва уйғун. “Устида фикр юритилмаган ҳаёт яшашга арзимайди” деган гапни кўриб чиқамиз. Бу шунчаки даъво: папоротниклар, сувараклар ёки капалаклар учун ҳаёт яшашга арзимайдими? Фалсафа ва унинг чегаралари – Толедо университети (АҚШ) фалсафа бўлимида исломшунослик кафедраси мудири, Yaqeen исломшунослик институти бош муҳаррири ва Ummatics институтининг асосчиси Овамир Анжум мақоласида.
Давомини ўқиш...108523.05.2024 17:31Россия президенти Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради
Россия президенти Владимир Путин 26—27 май кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Россия етакчиси бугун ва эртага Беларусда бўлиб, сўнгра Ўзбекистонга келади. Тошкентда томонлар бир нечта қўшма ҳужжатлар имзолашни режалаштирмоқда.
Давомини ўқиш...95123.05.2024 16:10Нуман Куртулмуш: Турк дунёси янги куч марказига айланади
Туркия Буюк Миллат Мажлиси раиси Нуман Куртулмуш Ўзбекистонга ташрифи аждодлар диёрида экани учун қулайлик ҳисси билан кечаётганини маълум қилди. У Турк дунёсининг бирлиги ва ривожланиши тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишини таъкидлади. “Турк дунёсининг салоҳияти, жумладан инсон ресурслари ва табиий бойликлари, чуқур тарихий ва маданий алоқалари келажакда янги куч марказига айланишига имкон беради”, - деди Куртулмуш.
Давомини ўқиш...90423.05.2024 15:33Колумбия Фаластинда элчихонасини очди
Мамлакат ташқи ишлар вазири Луис Мурилёнинг сўзларига кўра, Фаластинда элчихонасини очиш президент Густаво Петро бўйруғига асосан амалга оширилди. Тадбир Норвегия, Испания ва Ирландия Фаластин давлатлигини тан олган куннинг ўзида бўлиб ўтди.
Давомини ўқиш...96223.05.2024 14:30Бомбаланаётган Ғазо: 230-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 230 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...86123.05.2024 13:30Америка маҳлуқи: Қандай қилиб афғон генерали АҚШ кўмагида қотилликларни амалга оширган?
The New York Times ўтказган текширувларда афғон генерали Абдул Розиқ АҚШ берган чексиз ваколатлардан фойдаланган ҳолда минглаб маҳаллий аҳоли вакилларини ўғирлагани, қийнагани ва судсиз қатл қилгани маълум бўлди. Нашрнинг ёзишича, у Қандаҳор вилояти полициясига раҳбарлик қилган даврда “Америка маҳлуқи” лақабини олган.
Давомини ўқиш...95323.05.2024 11:54Туркий давлатларни бирлаштирувчи бренд яратилди
Қозоғистонда Озарбайжон ташаббуси билан туркий дунё савдо белгиларини бирлаштирган Made in Turan бренди яратилди. Ушбу бренд Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ягона маркалашга ўтишни назарда тутади.
Давомини ўқиш...95723.05.2024 10:52Ўзбекистонлик илк зиёратчилар ҳаж сафарига жўнаб кетди
23 май куни «Ҳаж-2024» дастури доирасида 240 нафардан иборат илк ўзбекистонлик зиёратчилар гуруҳи Тошкентдан Мадинага учди. Уларни президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқалар кузатиб қўйди.
Давомини ўқиш...85523.05.2024 09:49Кореялик эстрада хонандаси бир неча ҳафта ичида масжид қурди
Ислом динини қабул қилган таниқли кореялик эстрада хонандаси ва Youtuber Дауд Ким 2019 йилда исломофоб маҳаллий аҳолининг қаршиликларига қарамай, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида масжидни тезда қуришга муваффақ бўлди.
Давомини ўқиш...130223.05.2024 08:13Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда Халқаро тузилмалар, хусусан, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги парламентлараро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Давомини ўқиш...82823.05.2024 07:10