23.05.2024 14:30
Колумбия Фаластинда элчихонасини очди
Колумбия раҳбари Густаво Петро Исроилнинг Ғазо секторига агрессияси бошланганидан бери унинг энг қаттиқ танқидчиларидан бирига айланди.
Исроилликлар томонидан Фаластин халқининг геноцид қилиниши Тел-Авив ва Богота ўртасидаги ҳам дипломатик, ҳам иқтисодий алоқаларнинг бутунлай узилишига олиб келди. Петро эса Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер бериш талаби билан Халқаро жиноий судга мурожаат қилди.
Душанба куни ХЖС прокурорлари худди шу талабни эълон қилишган эди.