вагнер
Ўзбекистонда Украинадаги урушда қатнашмоқчи бўлган “Вагнер” жангариси қамалди
Ўзбекистонда Украинадаги урушга кетишни режалаштирган “Вагнер” ҳусусий ҳарбий компанияси жангариси Алексей Хаматханов “Ёлланиш” моддаси бўйича айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга қамалди.
Давомини ўқиш...25.01.2024 05:48Bloomberg: РФ Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ХҲК ўрнига “Африка корпуси”ни шакллантирмоқчи
Россия Африкада "Вагнер" хусусий ҳарбий компанияси ўрнига 20 минг кишилик "Африка корпуси"ни ташкил этишни режалаштирмоқда. Собиқ вагнерчилар ва янги ёлланма аскарлар орқали РФ "Вагнер"нинг Африкадаги бизнеси, жумладан, олтин ва олмос қазиб олишни ҳам ўз назоратига олмоқчи.
Давомини ўқиш...01.02.2024 10:38"Вагнер" сафида Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқаросига ҳукм ўқилди
Ўзбекистон фуқароси "Вагнер" ХҲК сафида Украинада урушгани учун 2,5 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. У Россияда гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб 7 йил муддатга қамалган, сўнгра ХҲК билан шартнома имзолаб, муддатидан олдин озодликка чиқарилган ва жабҳага юборилган.
Давомини ўқиш...11.07.2024 16:30“Вагнер”га ёлланган наманганлик беш йилга қамалди
Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи томонидан “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясига ёлланиб, Украинадаги урушда қатнашган Ўзбекистон фуқароси беш йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У 2016 йилда ишлаш учун Россияга боради ва бошқа бир муҳожирни қасддан ўлдиргани учун 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади. Қамоқхонага “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи келиб, маҳбусларга озодликка чиқиш, юқори маош ва фуқаролиги бўлмаганларга Россия фуқаролигини ваъда қилади.
Давомини ўқиш...19.07.2024 12:35Малида «Вагнер» ХҲК отрядига ҳужум қилинди: 12 асир, 53 қурбон
Малида жангарилар Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси колоннасига ҳужум уюштирди. ХҲК баёнотида айтилишича, жанг 5 кун давом этган ва охирги хабарномада уч киши қаршилик кўрсатаётгани билдирилган. Манбалар 12 нафар ҳарбий асирга олингани, 53 нафари ўлдирилганини маълум қилди. Хусусан, Пригожиннинг ўринбосари, унинг ўлимидан сўнг ХҲКга раҳбарлик қилган Антон Елизаровнинг ҳам асирга олингани айтилди.
Давомини ўқиш...29.07.2024 13:45Мали жангарилар билан жангдаги мағлубиятда Украинани айблади
Мали июль ойида ҳукумат қўшинларининг жангарилар билан жангдаги оғир мағлубиятида юқори мартабали украин амалдорлари муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, Украина билан дипломатик алоқаларни узишини маълум қилди.
Давомини ўқиш...05.08.2024 09:30Нигер террорчиларга кўмаклашаётганликда айблаб, Украина билан алоқаларни узмоқчи
Нигер Киевни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Украина билан дипломатик муносабатларни узаётганини билдирди. Аввалроқ Мали ҳукумати ҳам худди шундай қарорни эълон қилганди.
Давомини ўқиш...07.08.2024 09:40«Вагнер» сафида хизмат қилган яна бир ўзбекистонлик жазога тортилди
Россиянинг «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилган Ўзбекистон фуқароси жазога тортилди. Унинг «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олгани ва Евгений Пригожин билан «адолат марши»да қатнашгани аниқланди.
Давомини ўқиш...13.09.2024 07:55