29.10.2024 07:55

Туркия Республикаси ташкил этилганининг 101 йиллиги нишонланмоқда

2024 йил 29 октябрь куни Туркия Республикасининг ташкил этилганига 101 йил тўлди. Бу сана – Туркиянинг замонавий давлат сифатида дунё саҳнасига қадам қўйган куни сифатида турк халқининг миллий байрами сифатида кенг нишонланади. Мустақиллик ва миллатнинг янгитдан тикланиш рамзи бўлган бу кун ҳар йили катта тантаналар билан ўтказилади.

Туркия Республикаси 1923 йил 29 октябрь куни у замонавий Туркия давлатчилигининг асосчиси ҳисобланувчи Мустафо Камол Отатурк етакчилигида ташкил топган. Ушбу санадан ҳозирги Туркиянинг давлат тузилиши, қонун ва жамият ислоҳотлари йўлга қўйилиб, мамлакат янгича қиёфаларда тараққиёт ва равнақ сари қадам ташлай бошлади.

Бугун бутун Туркия бўйлаб дам олиш куни деб эълон қилинган бўлиб, мамлакатнинг барча ҳудудларида турли маданий ва кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Анқара шаҳридаги Республика майдонида ҳар йили ўтказиладиган бош тантанага юз минглаб одам йиғилади, байроқ кўтариш маросимлари ва ҳарбий парадлар уюштирилади. Шунингдек, байрамнинг муҳим қисми сифатида халқ сайиллари, концертлар, мушакбозликлар жўрлигида ёрқин шоу-дастурлар ташкил этилади. Кўплаб йирик шаҳарларда жамоат транспорти бепул.

Azon Global нашри сифатида Туркия Республикасининг 101 йиллик байрами билан самимий табриклаймиз! Турк халқининг тинчлик ва тараққиёти, давлатининг мустаҳкамлиги ва равнақи янада юксалишда давом этсин. 

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.