25.10.2024 12:28

Туркия аэропортларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Анқарадаги Туркия авиация ва космик саноати (ТUSАŞ) объектларида қўпорувчилик ҳаракати содир этилганидан сўнг мамлакат миқёсида эҳтиёт ва хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Жумладан, барча аэропортларда теракт эҳтимоли назарда тутилган ҳолда тўқ сариқ рангли огоҳлантириш эълон қилинди.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси мамлакат фуқароларини бир кун аввал Анқарадаги терактдан сўнг Туркияда жорий қилинган эҳтиёт ва хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирди.

Ўзбекистонликлардан жамоат жойларида, айниқса, аэропортлар, вокзаллар, автовокзаллар, кема станциялари, метро ва бошқа жамоат транспортларида ҳушёрликни ошириш сўралди.

Туркиядан чиқиб кетаётганлардан рўйхатдан ўтиш бошланишидан камида бир соат олдин аэропортларга етиб келиш тавсия этилди. Шубҳали буюм ёки шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш бўлимларига (Özel güvenlik) мурожаат қилиш лозим.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.