тошкент
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мактублари нусхаси Тошкентдаги экспозициядан жой олади
Маълум қилинишича, экспозициядан энг муҳим тарихий хатлардан бири – Рим императори Ҳирақлюсга (Гераклиюс) юборилган мактубнинг илмий асосланган реконструкцияси жой олади. Шу билан бирга, Эфиопия, Миср, Баҳрайн, Омон ҳукмдорлари, Форс шоҳига юборилган мактублардан нусхалар ўрин олиши кутилмоқда.
Давомини ўқиш...3108.08.2025 17:27Фаластинликларни кислотада эритишни ёқлаган ёзувчининг Тошкентдаги концерти бекор қилинди
"Исроил"да яшовчи рус ёзувчиси Дина Рубина 10 октябрь куни Тошкентдаги "Туркистон" саройида концерт бериши маълум бўлди. Хайриятки, унинг 20 июль куни “Дождь” телеканалига берган интервьюси эълон қилганидан кейин фашистик ғоя тарафдорининг концерти бекор қилинган. Суҳбат давомида Рубина сионист-фашистлар "фаластинликларни хлорид кислотасида эритиш"га ва Ғазо секторини "автотураргоҳга айлантириш"га ҳақли эканини айтганди. Маълумот учун, Дина Рубина 1953 йили Тошкентда туғилган, Маданият институтида дарс берган, ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. Аслида ҳам фашистик қарашдаги инсонларнинг Ўзбекистон пойтахтида концерт бериши тушунарсиз ҳолат. Уларни айрим ўзбекзабон медиалар ҳимоя қилиб чиқиши эса янада ажабланарли.
Давомини ўқиш...31230.07.2025 13:30Тошкентда электр узилишлари ортидан 28 масъул интизомий жазога тортилди
Бош прокуратура текширувига кўра, электр таъминотидаги узилишлар сабаб “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ раҳбари, 11 нафар туман бошлиғи, 13 нафар бош муҳандис ва 3 нафар диспетчер жазоланди.
Давомини ўқиш...14226.07.2025 11:18"Шаҳар бедарвозами?" — МТДП раиси ўринбосари Тошкентда пиво фестивали ўтказилганини қоралади
Олдинроқ, Azon Global нашри Тошкентда пиво фестивали ўтказилгани ҳақидаги ўзининг танқидий-таҳлилий материалини эълон қилганди. Кўпчилик ўзбек нашрлари ушбу ҳолатга эътибор қаратмади. Айрим русийзабон ОАВ эса бу ҳолатдан шодланиб, ўз манфаатидан келиб чиқиб талқин қилди. Афсуски, маънавиятимизга уюштирилаётган ҳужумга табиатга етказилаётган зарарчалик эътибор қаратмаяпмиз. Шунга қарамай, "Миллий тикланиш" партияси раиси ўринбосари Феруза Муҳаммаджонованинг пиво фестивали ҳақидаги ўринли эътирозлари эътиборимизни тортди. Бу ҳақдаги мақолани эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.
Давомини ўқиш...27221.07.2025 13:23Пойтахтда тиланчилик қилиб юрган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси берилди
Тошкентда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида 1880 киши тиланчилик билан шуғулланиб юргани аниқланган. Июнь ойида ўтказилган рейдларда 300 га яқин шахс ушланиб, уларнинг 70 нафарига маъмурий қамоқ, 47 нафарига жарима қўлланилган. 44 нафар бола вояга етмаганлар марказига топширилгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...19807.07.2025 12:05Яшаш учун энг қулай дунё шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Копенгаген яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Иккинчи ўринда Вена ва Цюрих, учинчи ўринда эса Мелбурн қайд этилган. Тошкент рейтингнинг энг қуйи поғоналаридан жой олган. Ўзбекистон пойтахти 100 баллик тизимда 50 дан 60 баллгача тўплаган ҳолда оч кулранг рангдаги мамлакатлар қаторида кўрсатилган.
Давомини ўқиш...32619.06.2025 07:02Тошкентда ҳибсга олинганлар электр токи билан қийноққа солинди
Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани Ички ишлар бўлимининг уч нафар ходими ҳибсга олинган ватандошларнинг соқолларини куйдириб, дубинка билан калтаклаган ҳамда электрошок билан қийноққа солган.
Давомини ўқиш...49530.05.2025 10:29Тошкентда нарко-графитиларни тарқатган 2 талаба ушланди
Улар пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида электр токнинг таянч устунларига “Россиядаги иш. Ҳафтасига 1000 доллар. Бизга Теlegram'дан ёз” кўринишидаги QR кодли ёзувларни ёпиштириб чиққан.
Давомини ўқиш...37506.05.2025 12:20Тошкентда янги қурилган масжид бузилди: шаҳар бедарвозами?
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Генерал Узоқов кўчасида ҳашар йўли билан бунёд этилган Имом Бухорий номидаги масжид бузиб ташланди. Мазкур ҳудудда яшовчи фуқаролар ҳолат бўйича судга мурожаат қилган. Бироқ негадир суд 29 январга қолдирилган.
Давомини ўқиш...154525.01.2025 06:00Тошкентда Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги халқаро анжуман бошланди (фото)
Тошкентда “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди. Анжуманда дунёнинг 22 мамлакатидан 70 нафардан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар, хусусан, замонамизнинг мужтаҳид олимларидан шайх Муҳаммад Тақий Усмоний, шайх Муҳаммад Аввома, Назир Муҳаммад Айёд, Аршад Маданий иштирок этмоқда.
Давомини ўқиш...139315.10.2024 10:42