19.06.2025 07:02
51

Яшаш учун энг қулай дунё шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Британиянинг The Economist журнали дунёнинг яшаш учун энг қулай шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Рейтингда дунёнинг 173 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 балли тизимда баҳоланган. 

Копенгаген 2025 йил яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди. Иккинчи ўринда Вена ва Цюрих, учинчи ўринда эса Мелбурн қайд этилган. Энг яхши ўнликка, шунингдек, Женева, Сидней, Осака, Окленд, Аделаида ва Ванкувер кирди.

Сўнгги ўринни эса Суриянинг Дамашқ шаҳри эгаллади. Бундан ташқари, яшаш учун ноқулай шаҳарлар ўнталигига Триполи, Дакка, Карачи, Жазоир, Лагос, Хараре, Порт-Морсби, Киев ва Каракас кирди.

Тошкент рейтингнинг энг қуйи поғоналарида қайд этилган. Ўзбекистон пойтахти 100 баллик тизимда 50 дан 60 баллгача тўплаган ҳолда оч кулранг рангдаги мамлакатлар қаторидан жой олган. Бу тахминан 145-160 ўринлар оралиғига тўғри келиши мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.