30.07.2025 13:30
189

Фаластинликларни кислотада эритишни ёқлаган ёзувчининг Тошкентдаги концерти бекор қилинди

Олдинроқ, сионист-фашистлар "фаластинликларни хлорид кислотасида эритиш"га ва Ғазо секторини "автотураргоҳга айлантириш"га ҳақли эканини айтиб чиққан рус ёзувчиси Дина Рубинанинг фикри танқидларга сабаб бўлганди. Кутилмаганда унинг 10 октябрь куни Тошкентдаги "Туркистон" саройида концерт бериши маълум бўлди. 

Хайриятки, Рубинанинг 20 июль куни “Дождь” телеканалига берган интервьюси эълон қилганидан кейин фашистик ғоя тарафдорининг концерти бекор қилинган. Шундан сўнг, 29 июль куни Рубина баёнот бериб, гўёки унинг сўзлари атайлаб бўртиб кўрсатилгани ва манипуляция мақсадида ишлатилганини билдирган. Шунга қарамай, сионист ёзувчидан олинган интервьюнинг тўлиқ ва таҳрир қилинмаган варианти эълон қилинмади. “Дождь” телеканали ҳам ҳолат юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.

Маълумот учун, Дина Рубина 1953 йили Тошкентда туғилган, Маданият институтида дарс берган, ЎзССР Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган. 1984 йилдан бери исроилда яшайди ва рус тилида асарлар ёзади.

Хулоса ўрнида бундай дунёқарашдаги инсонларнинг Ўзбекистон пойтахтида концерт беришининг ўзи тушунарсиз ҳолат. Уларни айрим ўзбекзабон медиаларнинг ҳимоя қилиб чиқиши эса янада ажабланарли.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.