27.09.2025 14:51
216

Мингга яқин боғча болаларининг заҳарланиши ортидан 7 киши қамоққа олинди

Тошкент вилоятидаги боғчаларда кузатилган оммавий заҳарланишга оид жиноят иши тергови доирасида 7 кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

Қўлга олинганларнинг 3 нафари – заҳарланишга сабаб бўлгани айтилаётган озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхона мансабдорлари. Яна 4 киши боғчаларга озиқ-овқат етказиб берувчи аутсорсер фирмалар мансабдорлари ҳисобланади.

Жиноят иши тергови вилоят ИИББдан ички ишлар вазирлигига ўтказилган.

Санэпид маълумотларига кўра, ўткир гастроэнтерит ташхиси қўйилган боғча тарбияланувчилари сони 963 нафар бўлиб, ҳозиргача улардан 269 нафари соғайган, яна 421 нафарига тузалгани учун бугун, 27 сентябрда шифохонадан уйига жавоб берилиши кутиляпти.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.