26.07.2025 11:18
143
Тошкентда электр узилишлари ортидан 28 масъул интизомий жазога тортилди
Бош прокуратура текширувига кўра, электр таъминотидаги узилишлар сабаб “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ раҳбари, 11 нафар туман бошлиғи, 13 нафар бош муҳандис ва 3 нафар диспетчер жазоланди.
Ўрганишлар давомида:
- Тармоқларнинг 26%и таъмирга муҳтожлиги;
- 90 та подстанциядан 9 тасини модернизация қилиш зарурати;
- 11 та лаборатория машинасидан 6 таси эскиргани;
- ходимлар етишмаслиги - 3 йил ичида ходимларнинг 30%и ишдан бўшатилган, улардан 45%и эксплуатация бўйича мутахассислар экани ва бошқа камчиликлар аниқланган.