шимолий корея
Шимолий Корея Россияга қўшин жўнатди. Уруш Осиёга кўчадими?
Шимолий Кореянинг Россияга ҳарбий ёрдами ҳақидаги таҳлиллар халқаро нашрларнинг асосий саҳифаларидан жой олиб улгурди. Ғарб санкциялари ва халқаро изоляция шароитида бу икки авторитар бошқарувдаги давлатнинг ҳамкорликни кучайтириши кўпчиликнинг эътиборини тортди. Хўш, бу ҳамкорлик урушнинг Осиёга ҳам кўчишидан даракми? Сиёсий тадқиқотчи Жонатан Фентон-Ҳарви мақоласида.
Давомини ўқиш...94905.11.2024 18:14Шимолий Корея 7000 км баландликка баллистик ракета учирди. Бу – Пхеньян учун рекорд
Шимолий Корея учирган навбатдаги қитъалараро баллистик ракета рекорд даражадаги 7000 км баландликка кўтарилди. У 86 дақиқа парвоз қилиб, ярим орол шарқидаги Шимолий Корея ҳудудий сувларига тушди. Янги муваффақиятли парвоз АҚШ ва Жанубий Кореяни айниқса КХДР ва Россия ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайган шароитда хавотирга солмоқда.
Давомини ўқиш...73601.11.2024 09:30Украин разведкаси раҳбари: 11 минг шимолий кореялик Украина билан жанг қилишга тайёрланмоқда
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияда тайёргарликдан ўтаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин пиёда аскарлари Россия шарқида тайёргарликдан ўтмоқда ва улар 1 ноябрдаёқ жанговар ҳаракатларга тайёр бўлишади.
Давомини ўқиш...77118.10.2024 17:27Шойгу ва Ким Чен Ин Пхеньянда учрашди
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу Пхеньянда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашди. Учрашув ўта махфий, дўстона муҳитда ўтгани хабар қилинди.
Давомини ўқиш...98113.09.2024 14:54Newsweek: Шимолий Корея Россияга қурол-яроғ ортилган 13 мингдан ортиқ контейнер юборди
2022 йил ўрталаридан буён Шимолий Корея Россияга денгиз орқали 13 мингдан ортиқ контейнер юборди. Юборилган контейнерларда артиллерия снарядлари, мобил зенит-ракета мажмуалари, танкка қарши ракеталар ва бошқа ҳарбий техника ҳамда қуроллар бўлиши мумкин. Бунинг эвазига эса Россиядан энергоресурслар, космик технологиялар олгани айтилмоқда.
Давомини ўқиш...108329.08.2024 16:35The Economist: Вашингтон учта ядровий можаро рўй беришидан қўрқмоқда
Пентагон Россиянинг НАТО давлатига ҳужум қилиб, Американи Европа ҳимоясига тортиши, сўнгра Хитой Вашингтоннинг чалғишидан фойдаланган ҳолда Тайванга бостириб кириши ҳамда шу вақтда Шимолий Корея Жанубий Кореяга ҳужум қилиши билан боғлиқ эҳтимолий воқеалар ривожини моделлаштирмоқда. Шу муносабат билан АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти "ўн йиллик чуқур қисқартиришлардан" сўнг шай ҳолатга келтирилган ядровий кучларни кўпайтиришга тайёргарлик кўра бошлади.
Давомини ўқиш...111414.08.2024 15:38Шимолий Кореяда Путиннинг вазирлари музокаралар залидан "ҳайдалди"
Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари музокаралар хонасидан чиқариб юборилди. Россиялик мулозимлар залга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан олдин киргани КХДР протокол хизматини ғазаблантирган. Шимолий Корея давлат матбуоти ва Россия каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилган кутилмаган вазиятдан сўнг, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, бош вазир ўринбосарлари, мудофаа, соғлиқни сақлаш вазирлари ва Роскосмос раҳбари залдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
Давомини ўқиш...188220.06.2024 16:1024 йил деганда Шимолий Кореяга борган Путин Ким билан нималарга келишди?
18 июнь куни тунда Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга борди. Уни аэропортда шахсан КХДР давлат раҳбари Ким Чен Ин кутиб олди. Эртаси куни Путин ва Ким икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги битимни имзолашди. Ушбу ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Давомини ўқиш...148719.06.2024 15:53Жанубий Корея КХДРни озиқ-овқат эвазига Россияга снарядлар етказиб беришда айблади
Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон-Сик Пхеньянни озиқ-овқат эвазига Россия учун снарядлар ишлаб чиқараётганликда айблади. Август ойидан бери Пхеньян Россияга 3 миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини сиғдира оладиган 6700 га яқин контейнер жўнатди, деди жанубий кореялик вазир.
Давомини ўқиш...162329.02.2024 09:32Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча иқтисодий ҳамкорлик битимларини бекор қилди
Шимолий Корея Олий халқ ассамблеяси бир овоздан Жанубий Корея билан барча иқтисодий ҳамкорлик битимлари бекор қилинишини маъқуллади.
Давомини ўқиш...200308.02.2024 13:35