08.02.2024 13:35

Шимолий Корея Жанубий Корея билан барча иқтисодий ҳамкорлик битимларини бекор қилди

Шимолий Корея Олий халқ ассамблеяси Жанубий Корея билан имзоланган иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича барча келишувларни бекор қилишга овоз берди, деб хабар беради КХДР Марказий телеграф агентлиги пайшанба куни.

“Пленумда Олий халқ кенгаши Президиумининг “Шимолий ва Жанубий Корея ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида”ги, «Кимгангсан» махсус халқаро туризм зонаси тўғрисида”ги КХРД қонунларини ҳамда уларни ижро этиш қоидалари, Кореялараро иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни бекор қилиш тўғридаги фармони бир овоздан қабул қилинди”, ‑ дейилади хабарда.

Шарқий чегарадан шимолда жойлашган Кимгангсан тоғларида Корея Республикаси ва КХДР қўшма туризм лойиҳаси 2000 йиллар бошида икки давлат ўзаро ҳамкорлик қилган пайтда бошланган иқтисодий ҳамкорлик тимсолига айланган, 2 миллионга яқин жанубий кореялик ташриф буюрувчиларни жалб қилганди.

2008 йилда жанубий кореялик сайёҳнинг ўлимига сабаб бўлган воқеадан сўнг Сеул ҳамкорликни номаълум муддатга тўхтатишга қарор қилди. 2018 йил сентябрида икки Корея президенти ва етакчилари Пхеньяндаги саммитда Кимгангсан тоғларида лойиҳани қайта тиклашга келишиб олишган, бироқ бу келишувларни амалга ошириш бўйича бошқа чоралар кўрилмаганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.