Жанубий Корея КХДРни озиқ-овқат эвазига Россияга снарядлар етказиб беришда айблади
Жанубий Корея мудофаа вазири Шин Вон-Сик Шимолий Кореянинг ўқ-дори заводлари Россия учун қурол-яроғ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқариш билан тўлиқ қувватда ишлаётганини маълум қилди.
Унинг фикрича,
Шимолий Корея Россияга озиқ-овқат ва асосий эҳтиёжлар эвазига қурол ва ҳарбий
техника, жумладан, миллионлаб артиллерия снарядларини етказиб бермоқда.
Август
ойидан бери Пхеньян Россияга 3 миллиондан ортиқ артиллерия снарядларини сиғдира
оладиган 6700 га яқин контейнер жўнатди, деди мудофаа вазири.
“Шимолий
Кореянинг қолган қурол заводлари хомашё ва электр қуввати тақчиллиги туфайли 30
фоиз қувватда ишлаётган бўлса-да, Россия учун қурол ва артиллерия снарядларини
ишлаб чиқарувчи заводлар тўлиқ қувват билан ишламоқда”, - деди Шин
журналистларга.
Унинг
қўшимча қилишича, Россиядан Пхеньянга жўнатилган контейнерлар сони қарама-қарши
йўналишда – Шимолий Кореядан Россияга жўнатилгандан тахминан учдан бир баравар
кўп.
"Кўринишидан,
етказиб беришнинг энг катта улуши озиқ-овқат бўлиб, Шимолий Кореяда нархларни
барқарорлаштиришга ёрдам беради", - деди Шин Вон-Сик.
Эслатиб
ўтамиз, Москва ва Пхеньян АҚШ ва иттифоқчиларининг қурол-яроғ битимлари бўйича
айбловларини бир неча бор рад этган.