масжид
Сингапурда масжидга ҳужум қилмоқчи бўлган экстремист қўлга олинди
Сингапурда Султон Ҳусайн масжидида теракт содир этишни режалаштирган 18 ёшли ўта ўнгчи экстремист Ли Синцю ҳибсга олинди. Танасига нацист рамзлари тасвирланган Ли радикал ғояларга берилиб, Сингапурда малайзияликлар ва мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилган.
Давомини ўқиш...31211.02.2025 06:30Москва вилоятидаги Малаховка мусулмонлари масжид билан боғлиқ вазият туфайли видеомурожаат қилишди
Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунктида яшовчи мусулмонлар ҳудуддаги масжид Тергов қўмитаси ва бошқа идораларнинг доимий текширув объектига айланганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллашди. Уларнинг фикрича, текширувларга айрим фаолларнинг турли идораларга шикоятлари сабабли ўтказилмоқда. Бу каби фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, ибодат уйини ёпишни талаб қилмоқда.
Давомини ўқиш...52915.07.2024 11:30Москва муфтийлиги: масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда
Муҳожирларнинг Москвани тарк этиши туфайли Россия пойтахтидаги масжидларда маҳаллий аҳолининг улуши ортиб бормоқда. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бир неча йил ичида пойтахтда 30 га яқин ибодат марказлари очилган. Миграция сиёсатининг қаттиқлашишига қарамай, намозхоналарга ташриф буюрувчиларнинг умумий сони сезиларли даражада ўзгармаган.
Давомини ўқиш...122722.06.2024 14:10Хитойнинг сўнгги йирик масжиди исломий кўринишини йўқотди
Хитойда анъанавий ислом меъморий хусусиятларини сақлаб қолган сўнгги йирик масжид ҳукуматнинг масжидларни синхронлаштириш кампанияси доирасида гумбазларини йўқотди ва миноралари кўринишини тубдан ўзгартирди.
Давомини ўқиш...149028.05.2024 07:32Кореялик эстрада хонандаси бир неча ҳафта ичида масжид қурди
Ислом динини қабул қилган таниқли кореялик эстрада хонандаси ва Youtuber Дауд Ким 2019 йилда исломофоб маҳаллий аҳолининг қаршиликларига қарамай, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида масжидни тезда қуришга муваффақ бўлди.
Давомини ўқиш...187823.05.2024 08:13Юнонистон ТИВ Истанбулдаги Кария масжидининг очилганидан хавотирини билдирди
4 йиллик реставрациядан сўнг очилган Кария масжидининг ибодат учун хизмат қилиши Юнонистон ҳукуматини хавотирга солди. Бу ҳақда мамлакат ТИВнинг баёноти эълон қилинди.
Давомини ўқиш...134908.05.2024 10:33Туркияда музейга айлантирилган яна бир масжид намозхонлар учун очилди
Истанбулда 79 йил муқаддам музейга айлантирилган собиқ Кария масжиди 4 йиллик таъмирлаш-тиклаш ишларидан сўнг масжид сифатида фаолиятини қайтадан бошлади. У худди Аясофя масжиди сингари сайёҳлар ва намозхонлар учун алоҳида киришга эга бўлади.
Давомини ўқиш...156506.05.2024 15:30Исломни қабул қилган K-pop хонандаси масжид қуришни режалаштирмоқда
Исломни қабул қилган таниқди K-pop хонандаси, кореялик Дауд Ким Инчеон шаҳрида масжид қуришни режалаштирмоқда. "Кореядаги ҳар бир кўча гўзал азон садоларига тўлгунча ҳаракат қиламан", – деб ёзди у.
Давомини ўқиш...241213.04.2024 07:15Юнонистонда 100 йилдан зиёд вақтдан буён ёпиқ турган масжид қайта очилади
Грециянинг Салоники шаҳридаги тарихий Йени масжиди 100 йилдан зиёд вақтдан буён илк бор Рамазон ҳайити куни мусулмонлар ибодат қилиши учун очилади. Родос оролидаги XVI асрга оид Сулаймония масжиди ҳам байрам намози учун мусулмонларга топширилади.
Давомини ўқиш...186418.03.2024 11:273D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилди
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 3D-принтер ёрдамида қурилган дунёдаги биринчи масжид очилиши бўлиб ўтди. Ал-Азиз Шарбатли масжиди 6 ойда “чоп этилди”.
Давомини ўқиш...235408.03.2024 09:43