13.09.2025 06:15
102

Туркманистон вазирлиги Озарбайжонда масжид қуриш бўйича тендер эълон қилди

Туркманистон қурилиш ва меъморчилик вазирлиги Озарбайжоннинг Фузулий шаҳрида янги масжид барпо этиш бўйича тендер эълон қилди. Лойиҳа икки давлат ўртасидаги маданий ва маънавий алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

Тендер котировка шаклида ўтказилиб, унда миллий ва халқаро компаниялар иштирок этиши мумкин. Ҳужжатларни топшириш учун сўнгги муддат – 2025 йил 22 сентябрь.

Олдинроқ, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Туркманистон халқ маслаҳати раиси, собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедов Фузулий шаҳрида масжид қуриб беришга ваъда берганини маълум қилганди. Алиев бу таклифни "миннатдорлик билан қабул қилган". Янги масжид Фузулийнинг архитектуравий қиёфасини бойитиш билан бирга, минтақанинг диний ва маданий ҳаёти марказига айланиши кутилмоқда. Лойиҳада замонавий муҳандислик ечимлари ҳам назарда тутилган бўлиб, бу бинонинг мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.