ливан
“Ҳизбуллоҳ” етакчиси исроилга муҳлат берди
“Ҳизбуллоҳ” гуруҳи раҳбари Наим Қосим исроил қўшинлари 18 февралгача Ливан ҳудудидан тўлиқ чиқиб кетиши кераклигини айтди. У, шунингдек, Ливан жанубидаги ҳар қандай постда исроил ҳарбий иштирокини сақлаб қолиш учун “ҳеч қандай баҳона” йўқлигини маълум қилди.
Давомини ўқиш...28017.02.2025 13:50300 минг бола Ливандан Сурияга қочиб ўтди
Сўнгги етти ҳафта ичида 300 минг бола кучайиб бораётган кескин вазиятдан қочиб, Ливандан Сурияга кўчиб ўтди, дея хабар бермоқда Save the Children ташкилоти. Аксарият болалар ёлғиз, ота-оналари ёки оилаларидан ажралган ҳолда йўлга чиққан бўлиб, яқинлашиб келаётган қиш, зўравонлик, озиқ-овқат танқислиги ва касаллик хавфи остида қолмоқдалар.
Давомини ўқиш...72514.11.2024 07:50Қозоғистон Ливандан 40 дан ортиқ фуқароларини эвакуация қилди
Қозоғистон Истанбул ва Дубай орқали Ливандаги 40 дан ортиқ фуқаросини эвакуация қилди. Амалиёт жанговар ҳудудда қолган Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган.
Давомини ўқиш...63905.11.2024 10:44Ҳизбуллоҳ раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ўлганини тасдиқлади
Хабарда айтилишича, Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ бир кун аввал Исроил армиясининг Байрутнинг жанубий ҳудудларида уюштирган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлган.
Давомини ўқиш...107628.09.2024 15:40Исроил армияси Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини иддао қилмоқда
Исроил армияси ўта аниқ разведка маълумотлари асосида Ҳизбуллоҳнинг Ливан пойтахти Бейрут шаҳрининг Даҳия туманидаги ер остида жойлашган ҳаракат бош қароргоҳига берилган авиазарба натижасида Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ манбалари унинг ҳалок бўлмагани, бироқ яраланганини билдирди.
Давомини ўқиш...93928.09.2024 12:35Ливанда пейжер ва рациялар портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 37 нафарга етди
Ливан соғлиқни сақлаш вазири мамлакатда рациялар портлашидан 25 нафар, пейжерлар портлашидан эса 12 киши, жами 37 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Ҳизбуллоҳ эса ҳалок бўлганларнинг 25 нафари ўз аъзолари эканини билдирди. Шунингдек, ушбу қурилмаларга Исроил аввалдан портловчи модда ва махсус дастурий таъминот ўрнатгани аниқланди.
Давомини ўқиш...111920.09.2024 08:28Сабра ва Шатила қирғини: 42 йилдан сўнг Ғазога кўчган ваҳшийлик
Бундан 42 йил олдин Ливандаги фаластинлик қочқинлар жойлашган Сабра ва Шатила лагерларида катта қирғин содир этилган эди. 1982 йил 16-18 сентябрь кунлари ливанлик насроний фалангистлар сионистлар билан ҳамкорликда ушбу лагерларда қатлиом уюштирди, оқибатда 3500 га яқин фаластинликлар – асосан аёллар, болалар ва кексалар ваҳшиёна ўлдирилди.
Давомини ўқиш...123119.09.2024 18:28Америкалик эксперт: Ливандаги ҳужумлар ХХI асрнинг янги таҳдиди
АҚШлик геосиёсат бўйича эксперт, истеъфодаги подполковник Рич Оутзен Ливандаги пейжер ва рацияларнинг портлаши ХХI асрда кўлами бўйича барча эътиборга олиши керак бўлган янги турдаги таҳдид эканини таъкидлади. Оутзен Исроил разведкаси Ҳизбуллоҳ берган буюртмаларни аниқлаб, ишлаб чиқариш маркази ёки буюртма йўлда вақтида ускуналарга портловчи моддалар жойлаштирганини тахмин қилди.
Давомини ўқиш...117919.09.2024 12:23Ливанда минглаб кишилар пейжерлар портлашидан жароҳатланди, 9 киши ҳалок бўлди
Ливанда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати аъзолари фойдаланган пейжерларда бир вақтда портлашлар содир бўлди. Портлашлар натижасида жами 9 киши, жумладан бир бола ҳалок бўлди, 2800 киши жароҳатланди, улардан 200 нафарининг аҳволи оғир. Тафсилотлар
Давомини ўқиш...125818.09.2024 10:17Исроилнинг вакуумли бомба ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг беш аъзоси ҳалок бўлди
Исроил авиацияси Ливанда Ҳизбуллоҳ нуқталарига уюштирган вакуумли бомба ҳужумлари натижасида ҳаракатнинг беш аъзоси ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужумларида эса 17 исроиллик жароҳатланди.
Давомини ўқиш...111807.08.2024 08:54